Фото: AP
Бир гуруҳ кенияликлар Британия ҳукуматини Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа судига берди. Кениянинг Керичо регионида яшовчи аҳоли Буюк Британиядан 200 миллиард доллар компенсация ундирмоқчи.
Даъво аризасида айтилишича, 19 асрда икки қабила аъзолари ўз ерларидан қувғин қилинган ва бу ерлар чой ишлаб чиқарувчи компанияларга берилган. Улардан тортиб олинган ерлар ҳозирда трансмиллий корпорацияларга тегишли ва йилига миллионлаб доллар фойда келтирмоқда.
Шу сабабли кенияликлар мустамлакачилик даврида чой етиштириладиган ерлари эгаллаб олингани учун компенсация олиш ниятида.
БМТ маълумотларига кўра, 1963 йилгача давом этган Британия мустамлакачилиги даврида Керичода яшовчи ярим миллиондан ортиқ кенияликларнинг ҳуқуқлари поймол қилинган.
Кения чой экспорт қилиш бўйича дунёдаги етакчи давлатлардан ҳисобланади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди