18:57 / 25.08.2022
1 953

Forbes «Киев паради»да кўрсатилган рус ҳарбий техникаларининг қийматини ҳисоблаб чиқди

Forbes «Киев паради»да кўрсатилган рус ҳарбий техникаларининг қийматини ҳисоблаб чиқди
Киев кўчаларида Украина-Россия урушида яроқсиз ҳолга келган рус ҳарбий техникаларининг «парад»и бўлиб ўтмоқда. Унда урушда зарарсизлантирилган 80га яқин ҳарбий техникалар қатнашган. Экспозиция Украина Мустақиллик куни олдидан 20 август куни очилган ва 26 августга қадар давом этади.

Украина мудофаа вазири Олексий Резников мазкур кўргазмага ўз муносабатини билдириб, «босқинчилар пойтахтимизда парад ўтказмоқчи эди. Мана, улар шу ерда. Фақат юзлаб тонна металлолом кўринишида», дея твит қолдирган.

Forbes нашри ушбу «парад»да иштирок этган техникалар қийматини, яъни бу йўқотишлар Россияга қанчага тушганини ҳисоблаб чиқди.
Унга кўра, мазкур кўргазмадаги ҳарбий техникаларнинг умумий қиймати 176 миллион долларга етади. Хусусан, «парад»да 7 та Т-90 Владимир танклари қатнашган. Биттасининг нархи 4 миллион доллар.

Яна бир муҳим экспонат – «Панцирь-С1» ўзиюрар зенит-ракета ва қурол мажмуаси. Нашр ушбу техниканинг нархини 14 миллион долларга баҳолаган.

Шунингдек, кўргазмада сиз қуйидагиларни кўришингиз мумкин:
  • 7 та ўзиюрар гаубица «Мста-С». Биттасининг нархи 5,6 миллион долларни ташкил қилади;
  • 3 та «Солнцепек» ўт ўчириш тизимлари. Биттасининг нархи 15 миллион долларни ташкил қилади;
  • 6 та «Тайфун» зирҳли транспорт воситалари. Биттасининг нархи 3 миллион долларни ташкил қилади;
  • 10 та Т-80 танклари. Ҳар бирининг нархи 1,5 миллион долларни ташкил қилади.

Эслатиб ўтамиз, бу ёқиб юборилган рус техникаларининг энг катта кўргазмаси, аммо биринчи эмас. Май ойида ҳам худди шундай экспозиция Киевдаги Михаиливска майдонида очилган эди.



Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Forbes «Киев паради»да кўрсатилган рус ҳарбий техникаларининг қийматини ҳисоблаб чиқди