Россия президенти Владимир Путин 2023 йилдан бошлаб Россия қуролли кучлари сонини 1,9 миллиондан 2,04 миллионга ошириш бўйича фармонни имзолади.
Фармон Россиянинг Украинага ҳужум қилишидан олти ой ўтгач имзоланган. Ҳужжатда фармоннинг имзоланиш сабаби келтирилмаган.
У «Мудофаа тўғрисида»ги қонунга мувофиқ имзоланган.
Фармонга кўра, ҳарбий хизматчилар сони 1 миллион 150 минг нафарни, қолганлари эса фуқаролик ходимларини ташкил этади.
Бунгача Путин қуролли кучлар сонини 2017 йилнинг ноябрида белгилаган эди - 1 миллион 902 минг 758 киши (шундан 1 миллион 13 минг 628 нафари ҳарбий хизматчилар).
Январ ойидан бошлаб умумий хизматчилар сони 2 миллион 39 минг 758 киши бўлиши керак.
Эслатиб ўтамиз, турли манбаларда Украинадаги ҳарбий ҳаракатларда Россия аскарлар миқдори бўйича қийинчиликка учраётгани айтилади. Лекин мамлакатда ҳали мобилизация эълон қилингани йўқ. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?