Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (НАТО)нинг мавжудлиги бутун Ғарб цивилизациясининг энг катта фожиаларидан биридир. Бу ҳақда Америка Қўшма Штатларининг Виржиния штатидаги собиқ сенатори Ричард Блэк маълум қилди.
“Менимча, Ғарб цивилизациясининг энг катта фожиаларидан бири НАТОнинг Варшава шартномаси ташкилоти билан бир вақтда ўз фаолиятини тўхтатмагани эди. Ўтмишда маълум вақт давомида НАТО ижобий куч бўлган, аммо ҳозир у халқаро муносабатлардаги беқарорлаштирувчи элементга айланди”, - деди Блэк РИА Новостига берган интервьюсида.
Шунингдек, cиёсатчи Финляндия ва Швециянинг НАТОга кириши орқали альянснинг янада кенгайишини “даҳшатли” деб атади.
Маълумот учун, июнь ойи охирида Мадридда бўлиб ўтган Шимолий Атлантика альянси саммити олдидан Стокгольм, Хельсинки ва Анқара Швеция ва Финляндиянинг иттифоққа қўшилиши бўйича музокаралар бошланишини таъминловчи хавфсизлик меморандумини имзолади.
Улар терроризмга қарши курашда ҳамкорликни кучайтириш, жумладан, Туркияда тақиқланган Курдистон ишчилар партиясига (ПКК) қарши чоралар кўриш, маълумот алмашиш ва экстрадиция бўйича келишувга келишиб олди. Анқара аввалроқ Стокгольм ва Хельсинкининг ПККни қўллаб-қувватлашидан қўрқиб, аъзолик жараёни бошланишини тўхтатиб турди.
Шу билан бирга, Москва иттифоқнинг мақсади қарама-қаршилик эканини бир неча бор таъкидлаган. Кремль матбуот котиби Дмитрий Песковнинг сўзларига кўра, блокнинг янада кенгайиши Европа учун катта хавфсизликни ваъда қилмайди. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?