Россия 25 ва 26 август кунлари Қирғизистоннинг Чўлпон-Ота шаҳрида бўлиб ўтадиган Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши йиғилишлари кун тартибига Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи аъзо давлатларининг миллий валюталаридан фойдаланишни кенгайтириш масаласини киритди. Бу ҳақда РБК манбаларга таяниб хабар берди.
Нашр маълумотларига кўра, Россия Федерацияси уюшмага аъзо мамлакатларда ЕОИИ мамлакатлари миллий тўлов тизимларининг ишлашини таъминлашни таклиф қилмоқчи. Шунингдек, ЕОИИ мамлакатлари банкларидаги вакиллик ҳисоб-варақларининг миллий валютадаги улушини ошириш, 2022 йил охирига қадар ЕОИИ давлатларининг марказий банкларини Россия банкининг молиявий хабарларни узатиш тизимига (СПФС) улаш, шунингдек, СПФСни ўзаро савдога хизмат кўрсатадиган кўпгина банкларга улаш фикрини илгари суради.
Бундан ташқари, Россия делегацияси Иттифоқ мамлакатлари биржаларида ЕОИИ миллий валюталарида валюта жуфтликлари савдосини йўлга қўйишни таклиф этмоқчи.
Москва, шунингдек, миллий валюталарда товар активлари савдосини бошлаш имкониятини ҳам муҳокама қилиш ниятида экани айтиляпти.
Маълумот учун: ЕОИИ — Россия Федерацияси, Беларусь Республикаси, Қозоғистон, Қирғизистон ва Арманистон давлатлари ўртасида тузилган келишув. Гарчи иттифоқ иқтисодий деб аталган бўлса-да, охирги йилларда мазкур иттифоққа аъзо мамлакатларнинг вакиллари томонидан бир қатор танқидий чиқишлар, баёнотлар берилди. Айтишларича, бу иттифоқдан фақат айрим давлатларгина фойда бор, холос.
Айрим давлатлар томонидан Ўзбекистон ҳам мазкур иттифоққа аъзо бўлиши муттасил таклиф ва тарғиб қилинади. Ҳатто айрим россиялик амалдорлар ўз чиқишларида Ўзбекистонни ЕОИИга бугун-эрта аъзо бўладигандай кўрсатилди. Ваҳоланки, давлатимиз ҳозирча ушбу иттифоққа кузатувчи мақомида қўшилди.
Таниқли сиёсатшунос ва иқтисодчи олим, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раисининг биринчи ўринбосари С. Сафоев қатъий таъкидлаган қуйидаги гапни эслаб ўтиш фойдадан ҳоли бўлмайди: “Ўзбекистон миллий манфаатларга рахна солувчи ҳеч қандай шартномага қўл қўймайди!”. “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?