12:32 / 26.08.2022
1 706

Абхазия Россия ва Беларусь Иттифоқ давлатига қўшилишга тайёрлигини билдирди

Абхазия Россия ва Беларусь Иттифоқ давлатига қўшилишга тайёрлигини билдирди
Аслан Бжания
Фото: «Nokta.md»

Қисман тан олинган Абхазия президенти Аслан Бжания республика айни пайтда Россия ва Беларусь аъзо бўлган Иттифоқ давлатига қўшилишга тайёрлигини маълум қилди, деб ёзади Meduza.

«Россия ва Беларусдан иборат Иттифоқ давлатига бошқа мамлакатлар ҳам қўшилишни хоҳласа, биз мамнуният билан бу ғояни қўллаб-қувватлаган бўлардик ва Иттифоқ давлатининг тенг ҳуқуқли иштирокчиси бўлардик», — деди Бжания «Соловьёв LIVE» телеканали эфирида.

Бжания Иттифоқ давлат ғояси Абхазия халқига яқин эканига ва «миллий манфаатларга мос келиши»га мутлақо ишончи комиллигини қўшиб қўйди.

Россия ва Беларусь Иттифоқ давлати 2000 йил январидан буён мавжуд бўлиб келмоқда. Иттифоқ иштирокчилари умумий парламент ва конституция, ягона валюта яратишни муҳокама қилган, аммо бундай битимни қабул қилмаган. 2019 йилда Россия ташаббуси билан музокаралар қайта бошланди, 2021 йилда эса томонлар Россия ва Беларуснинг интеграциялашувига қаратилган 28 та иттифоқ дастурларни келишиб олди.

2022 йил июлида Александр Лукашенко агар собиқ СССР мамлакатлари «ўз суверенитети ва мустақиллигини сақлаб қолмоқчи бўлса», Иттифоқ давлати билан «яқинлашишга чин юракдан қизиқиши керак»лигини айтганди.

2008 йилда Россия ва Грузия ўртасидаги урушдан кейин Абхазия мустақиллигини Россиянинг ўзи, Венесуэла, Никарагуа, Науру ва Сурия тан олган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Абхазия Россия ва Беларусь Иттифоқ давлатига қўшилишга тайёрлигини билдирди