21:52 / 26.08.2022
3 036

Озарбайжонлик дипломат АҚШ Давлат котибининг “оғзига урди”

Озарбайжонлик дипломат АҚШ Давлат котибининг “оғзига урди”
Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Давлат котибининг позициясидан ҳайратда эканлигини билдирди.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг “Филипп Рикоурнинг Кавказдаги музокаралар бўйича бош маслаҳатчи этиб тайинланиши ҳақидаги” баёнотини минтақада юзага келган можародан кейинги воқеликлардан узоқ деб атади.

Бу ҳақда Озарбайжон ТИВ матбуот хизмати раҳбари Лейла Абдуллаева хабар берди.

Унинг айтишича, Блинкеннинг 24 августдаги баёноти минтақада ҳукм сураётган можародан кейинги воқеликлардан йироқ ёндашувни намойиш этгани ажабланарли.

Абдуллаеванинг таъкидлашича, Озарбайжоннинг Минск гуруҳи бўйича позицияси юқори даражада бир неча бор ва аниқ ифодаланган.

Деярли ишламаётган Минск гуруҳини “жонлантириш”га уринишлар АҚШнинг Озарбайжон-Арманистон муносабатларини нормаллаштириш жараёнидан чиқишига олиб келиши мумкин. Қорабоғ можароси ҳал бўлди ва Қорабоғ Озарбайжоннинг ажралмас қисми ҳисобланади”, — деди Абдуллаева.

Халқаро ҳамжамият, шу жумладан бизнинг ҳамкорларимиз тушуниши керакки, Озарбайжон-Арманистон муносабатларини нормаллаштириш бўйича музокараларни Қорабоғ муаммоси билан боғлаш ҳеч қандай тарзда нормаллашувга ёрдам бермайди, дейилади Абдуллаева баёнотида.

2020 йил 27 сентабр куни Арманистон қуролли кучларининг фронт чизиғи бўйлаб кенг кўламли провокациясига жавобан Озарбайжон армияси кейинчалик “Темир мушт” деб номланган қарши ҳужум операциясини бошлади. 44 кун давом этган уруш Озарбайжон ерларининг қарийб ўттиз йиллик ишғолига чек қўйди.

Озарбайжон армияси 5 та шаҳар, 4 та аҳоли пункти, 286 та қишлоқ, кўплаб стратегик баландликларни арман босқинчиларидан озод қилди.

Арманистон мағлубиятини тан олиб, таслим бўлиш тўғрисидаги актни имзолади, унга кўра Озарбайжоннинг Агдам, Лочин ва Калбажар вилоятларидаги босиб олинган ҳудудларни озод қилиш мажбуриятини олди.

2020 йил 9-10 ноябрга ўтар кечаси Россия ва Озарбайжон президентлари Владимир Путин ва Илҳом Алиев, шунингдек, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян томонидан имзоланган уч томонлама баёнотга кўра, Арманистон армияси юқоридаги ҳудудлардан олиб чиқиб кетилган.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Озарбайжонлик дипломат АҚШ Давлат котибининг “оғзига урди”