Фото: «Mod.uk»
Буюк Британия Украинага олтита сув ости дронини тақдим этади, улар қирғоққа яқин сув ҳудудида миналарни аниқлашда ёрдам беради. Шунингдек, Лондон украиналик ҳарбийларга дронлардан фойдаланишни ўргатишга кўмаклашади, деб ёзади «Коммерсантъ» Британия Мудофаа вазирлиги баёнотига таяниб.
Учта дрон Буюк Британиядаги омбордан олиб берилади, яна учтаси Киев учун махсус сотиб олинади. Вазирлик дроннинг моделига аниқлик киритмади, аммо енгил автоном қурилма қирғоқга яқин саёзликлар шароитида фойдаланиш учун мўлжалланган бўлиб, миналар жойлашган жойларни аниқлаш учун 100 метргача чуқурликда ишлайди.
Украина Ҳарбий-денгиз кучларининг ўнлаб ҳарбий хизматчилари яқин ойларда дронлардан фойдаланишга ўргатилади. Ҳарбийларнинг биринчи гуруҳи аллақачон ўқишни бошлаган. Гуруҳ неча кишидан иборат эканлиги айтилмаган.
«Бу ҳаётий муҳим қурилма ва уни қўллашга ўргатилиш Украинага ўз сувларини хавфсизлантириш, дунёга дон етказиб беришни йўлга қўйишда ёрдам беради ҳамда Украина Қуролли кучларига уларнинг қирғоқ чизиғи ва портларни ҳимоя қилишга интилишида кўмаклашади», — деди Британия мудофаа вазири Бен Уоллес.
24 август куни Буюк Британия ва Норвегия Украинага 9,2 миллион долларлик дронларни етказиб беришини эълон қилди. Ўша куниёқ Британия бош вазири Борис Жонсон ҳарбий операция бошланганидан буён учинчи марта Киевга ташриф буюрди. У Украинага 54 миллион фунт (63,5 миллион доллар)лик навбатдаги ёрдам пакетини олдиндан эълон қилди, у 2 мингта дрон ва ўқ-дориларни ўз ичига олади. “Замин” янгиликларини “Twitter”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди