Озарбайжонда аккредитациядан ўтган дипломатлар ва ҳарбийларнинг Шушага таклиф этилди. Ташриф доирасида дипломатик корпус вакиллари ва ҳарбийлар ҳудудда реконструкция қилиш, миналардан тозалаш ва шаҳарсозлик бўйича амалга оширилаётган ишлар билан таништирилади.
Таъкидлаш жоизки, тадбирда 60 дан ортиқ давлат ва 19 халқаро ташкилотдан 100 дан ортиқ дипломат ва ҳарбий вакиллар иштирок этмоқда.
АҚШ ва Франциянинг Озарбайжондаги элчилари арман босқинидан озод қилинган Шуша шаҳрига расман таклифни этилган, аммо улар бу таклифни қабул қилмади. Боку расмийлари мазкур давлат элчиларининг бундай муносабатидан қаттиқ ранжиганини билдирди.
“Бугун Шушада АҚШ ва Франция дипломатлари йўқ, бу Озарбайжон ҳукумати таклифига беписанд муносабатда эканлигини кўрсатмоқда”, деди Озарбайжон президенти ёрдамчиси – Президент маъмурияти ташқи сиёсат бўлими бошлиғи Ҳикмат Ҳожиев Шушадаги анжуманда сўзлаган нутқида.
Ҳожиев элчихоналарнинг бу позициясини “Озарбайжон ҳудудий яхлитлигига ҳурматсизлик кўриниши” деб атади.
“Франция ва АҚШ Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) Минск гуруҳи ҳамраислари сифатида 30 йил давомида Арманистон-Озарбайжон можаросини ҳал қилишга ҳисса қўшмади”, — деди Ҳожиев.
Ҳажиевнинг қайд этишича, Озарбайжон-Арманистон муносабатларини нормаллаштириш жараёнини илгари суриш учун воситачилар керак эмас.
"Бу икки давлат ўртасидаги жараён", деди у.
Озарбайжон президентининг ёрдамчиси яна эътиборни Озарбайжон ва Арманистон раҳбарларининг яқин орада бўлиб ўтадиган учрашувига қаратди.
У бўлажак йиғилишда тинчлик битими матнини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ масаласи келишиб олинишига умид билдирди.
Шушадаги анжуманда Озарбайжонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпус ва халқаро агентликлар вакиллари иштирок этмоқда.
Шунингдек, Ҳикмат Ҳожиевнинг билдиришича, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари яқин кунларда учрашади.
У Озарбайжон томонининг учрашувда Озарбайжон ва Арманистон ўртасида тинчлик битими матнини тайёрлаш бўйича ишчи гуруҳ ташкил этиш бўйича келишиб олинишига умид билдирди.
Шу билан бирга, ой охирида Арманистон ва Озарбайжон бош вазирлари ўринбосарлари Москвада учрашиб, транспорт-коммуникация ва делимитация масалаларини муҳокама қилади. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди