Фото: AP
Палм-Жумайра сунъий оролида жойлашган, Дубайдаги энг қиммат вилланинг эгаси ҳиндистонлик миллиардер Мукеш Амбани ҳисобланади. Бу ҳақда Bloomberg ўз манбаларига таяниб хабар берди.
Манбалардан бирининг сўзларига кўра, Амбанига қарашли Reliance Industries компанияси виллани 2022 йилда миллиардернинг кенжа ўғли Анант Амбани учун сотиб олган. Уй сунъий оролнинг шимолий қисмида жойлашган бўлиб, 10та ётоқхона, спа-марказ, ёпиқ ва очиқ бассейнларга эга. Вилла 80 млн долларга сотиб олинган.
Кўчмас мулкни сотиб олиш бўйича шартнома махфий бўлган, уйга Reliance Industries бўлимларидан бири эгалик қилади, виллани компания топ-менежери ва Амбанининг дўсти Паримал Натвани бошқаради.
Манбанинг айтишича, Амбани виллани қайта жиҳозлаш ва хавфсизлигини таъминлаш учун «миллионлаб доллар» сарфламоқчи.
Амбанининг асосий қароргоҳи Мумбайдаги 27 қаватли Antilia бўлиб, у учта вертолёт майдончаси, 168 автомобил сиғадиган тураргоҳ, 50 ўринли кинотеатр, улкан базм залига эга.
Мукеш Амбани — Ҳиндистоннинг энг бадавлат бизнесмени. У Forbes рейтингида саккизинчи ўринда жойлашган. Унинг бойлиги 94,8 млрд долларга тенг. “Замин” янгиликларини “Telegram”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди