Россия ва Эрон Ғарб санкцияларига қарши туриш учун алоқаларни мустаҳкамламоқда

Россия ва Эрон Ғарб санкцияларига қарши туриш учун алоқаларни мустаҳкамламоқда
Фото: EPA
Россия Ғарб санкцияларига қарши туриш мақсадида Эрон билан савдо ва ҳарбий алоқаларни кенгайтириб, мустаҳкамламоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal шарҳловчиси Бенуа Фокон ёзди.

АҚШ ҳисоблашича, уларнинг бундай ҳамкорлиги санкциялар оқибатларини юмшатишга ёрдам беради, чунки Москва ва Теҳрон янги бозорларга эга бўлмоқда.

- "Июль ойида Эрон Россия буғдойининг дунёдаги энг йирик харидорига айланди. Ўша ойда Россия коинотга Эрон сунъий йўлдошини учирди, бу Теҳроннинг космик дастури учун камдан-кам учрайдиган муваффақият бўлди", — дейди Фокон.

Кузатувчининг қайд этишича, Россия ва Эрон дронлар ёрдамида қўшма машғулотлар ҳам ўтказмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар