19:53 / 28.08.2022
1 435

Покистонда даҳшатли сув тошқинлари (фото)

Покистонда даҳшатли сув тошқинлари (фото)
Жаъфаробод округидаги (Белужистон) сув остида қолган қишлоқ аҳолиси вакили ўз буюмларини қўлда ясалган сол орқали олиб кетмоқда. Покистон ҳукумати сув тошқинлари 33 миллион кишининг ҳаётига таъсир кўрсатганини хабар қилган — бу мамлакат аҳолисининг 15 фоизи.
Zahid Hussain / AP / Scanpix / LETA

Покистон ҳукумати 26 август куни тўхтамаётган муссон ёмғирлари натижасида юзага келган сув тошқинлари туфайли фавқулодда ҳолат режими жорий этди. Август ойида Синд вилоятида ўртача кўрсаткичдан 780 фоиз кўпроқ ёғингарчилик ёғган, Белужистонда эса бу кўрсаткич — қарийб 500 фоизга тенг. Сув тошқинлари 937 киши умрига зомин бўлган; юз минглаб уйлар вайрон бўлган.

Ҳукумат баҳоларига кўра, табиий офат у ёки бу даражада 33 миллион киши ёки мамлакат аҳолисининг 15 фоизининг ҳаётига таъсир кўрсатган. Бош вазир Шаҳбоз Шариф халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўраган ва қутқарувчилар одамлар эвакуация қилинишини кутаётган кўплаб ҳудудларга етиб бора олмаётганини тан олган. Ҳукуматдагилар содир бўлаётган воқеаларни иқлим ўзгаришлари билан боғлаган ва бу мамлакат тарихидаги энг кучли сув тошқинлари эканини маълум қилган.

Сув остида қолган уйларидан яроқли буюмларини излаётган одамлар. Жаъфаробод округи
Fida Hussian / AFP /Scanpix / LETA


Раджанпур (Панжоб вилояти) округидаги қишлоқ аҳолиси сув остида қолган ҳудуд бўйлаб ҳаракатланишда қўлбола солдан фойдаланмоқда. Қутқарувчилар ҳамон одамлар эвакуация кутаётган кўплаб ҳудудларга етиб бора олмаяпти.
Shahid Saeed Mirza / AFP / Scanpix / LETA


Табиий офат ҳудудидан ўз буюмларини (жумладан мопед ва тўтиқуш солинган қафас) олиб чиқаётган оила.
Shahid Saeed Mirza / AFP / Scanpix / LETA


Чарсадда округида (Хайбер-Пахтунхва вилояти) сув тошқинлари остида қолган қишлоқ. Узоқда ҳали сув остида қолмаган йўл кўринади — айнан юқорироқ қилиб кўтариб қурилган йўллар мамлакатда кўпчиликнинг ҳаётини сақлаб қолди.
Abdul Majeed / AFP / Scanpix / LETA


Арқондан маҳкам ушлаб олган бола оқимни енгиб ўтмоқда. Фотосурат Чарсадда округида (Хайбер-Пахтунхва вилояти) олинган.
Arshad Arbab / EPA / Scanpix / LETA


Чарсадда округида оқимга қарши сузишга уринаётган йигит
Fayaz Aziz / Reuters / Scanpix / LETA


Миллиондан ортиқ киши истиқомат қиладиган Ҳайдаробод шаҳри аҳолиси шаҳар кўчасида пайдо бўлган канални солда кечиб ўтмоқда. Июн ойидан буён мамлакатда сув тошқинлари оқибатида камида 937 киши ҳалок бўлган.
Akram Shahid / AFP / Scanpix / LETA


Сув остида қолган дала майдонида эчки орқалаб кетаётган киши. Синд вилояти, Навшаҳро-Фируз округи
Asif Hassan / AFP / Scanpix / LETA


Сув остига қолган ҳудуд бўйлаб ўтаётган ҳайдарободликлар
Nadeem Khavar / EPA / Scanpix / LETA


Ёқубободлик йигит сувга тўлган кўчада пластик бочкага тушиб сузиб кетмоқда
Asif Hassan / AFP / Scanpix / LETA


Ёқубобод шаҳрида тошқиндан қолган лой йўл оралаб ўтаётган аёл кўзада сув ташимоқда
Asif Hassan / AFP / Scanpix / LETA


Сув тошқинлари туфайли бошпанасини йўқотганлар учун ташкил этилган лагер ҳудудида гулхан ёқиб, нон пишираётган аёл. Синд вилояти, Навшаҳро-Фируз округи
Asif Hassan / AFP / Scanpix / LETA


Пандоб вилояти аҳолиси ёрдам кутмоқда
Faisal Kareem / EPA / Scanpix / LETA


Покистон, Сув тошқини, Табиий офат, Муссон ёмғирлари

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Покистонда даҳшатли сув тошқинлари (фото)