22:19 / 28.08.2022
1 566

Қримнинг бир қатор расмийлари ўз оилаларини яриморолдан олиб кетгани маълум қилинди

Қримнинг бир қатор расмийлари ўз оилаларини яриморолдан олиб кетгани маълум қилинди
Фото: «ТАСС»
Қримнинг бир қатор расмийлари ўз оилаларини яриморолдан олиб кетган. Бу ҳақда Қрим-татар халқи етакчиси Мустафо Жемилев «Крим.Реалии» нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Унга кўра, Қрим бош вазири деб таърифланувчи Сергей Аксенов ва спикер Владимир Константинов ҳудуддан оилаларни олиб кетган, бундан ташқари яриморолдаги Россия Федерал хавфсизлик хизмати ходимлари ҳам у ердан ўз одамларини олиб чиққан.

«Қримдаги кайфият ҳар хил, албатта. Ваҳима — Россия томонидан йирик машиналар оқимини ўзингиз кўрдингиз. Менга Аксенов ва Константиновнинг оилалари олиб кетилганини айтишди. ФХХ ходимлари ҳам одамларини олиб кетишди. Бу яхши белги.

Қрим татарлари эса бир-бирларини зиёрат қилиб, яхши янгилик муносабати билан қаҳва ичмоқда
», — деди Жемилев.

Унинг таъкидлашича, агар яриморолда жанговар ҳаракатлар бошланса, Украинанинг ҳаракатлари Россиянинг босқин пайтидаги ҳаракатлари каби бўлишини тасаввур қилиш қийин.

Қрим 2014 йилда референдум натижасида Россия таркибига кирган. Украина ва Ғарб давлатлари расмийлари овоз бериш натижаларини тан олмайди. Россия ярим оролга эгалик масаласини ёпиқ деб ҳисоблайди.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Қримнинг бир қатор расмийлари ўз оилаларини яриморолдан олиб кетгани маълум қилинди