Анналена Бербок
Фото: Global Look Press
Германия Украинага қанча зарур бўлса, шунча вақт пул ва ҳарбий ёрдам кўрсатади, деди мамлакат ташқи ишлар вазири Анналена Бербок Bild am Sonntag нашрига берган интервьюсида.
- "Биз оғир қуроллар етказиб бермоқдамиз. Тушунаман, украиналиклар қурол янада кўпроқ ва тезроқ етказилишини истайди. Аммо ҳозирги вақтда биринчи навбатда зарур бўлган ўта замонавий ва амалиётдаги тизимлар бизда кўп эмас", — деди Бербок ва ҳозир ҳарбий саноат бевосита Киев учун ишлаб чиқарилаётганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, Берлин келаси ёзда ҳам Украинага «дўстларидан» оғир қуроллар керак бўлиши мумкинлигидан келиб чиқиб, иш кўрмоқда.
- "Украина бизнинг эркинлигимизни, дунёдаги тартибни ҳимоя қилмоқда, биз эса уни қанча зарур бўлса, шунча вақт моддий ва ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлаймиз", — деб ваъда берди Германия ТИВ раҳбари.
24 август куни Бербок Украинага қўшимча қуроллар кузда етказилиши кераклигини айтган ва қуролли можаро бу йил якунланмаслигига тайёргарлик кўришга чақирган. Шу билан бирга, у Бундесвер захираларида қурол етишмаслигини тан олган. Бунгача Мудофаа вазири Кристина Ламбрехт ҳам Бундесвер захираси деярли тугаб қолганини айтган. Германия Киевга, жумладан учта Марс II баравар ўт очувчи реактив тизимларни топширган.
Дастлаб Германия Украинани оғир қуроллар билан таъминлашни истамаган эди, бироқ кейинчалик канцлер Олаф Шольц Россиянинг ҳаракатлари туфайли Берлин ўз қарорини ўзгартиришга мажбур бўлганини айтди. Унинг қайд этишича, Украина ҳарбийларига Германия қуролли кучларида ҳали ишлатилмаган қуроллар ҳам берилган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Эрон АҚШдан 1 трлн доллар компенсация талаб қилди