
Владимир Путин ва Сергей Шойгу
Фото: AP Photo
Россия армияси ҳарбий таълим ва тажрибага эга бўлмаган мудофаа вазири Сергей Шойгунинг устидан кулмоқда. У Украинадаги қўшинларга раҳбарлик қилишдан четлатилган. Бу ҳақда Буюк Британия Мудофаа вазирлигининг Twitter саҳифасида хабар берилди.
Россия Украинага қарши урушда дуч келаётган муаммолар туфайли, Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу айни пайтда Россия раҳбариятидан четлатилган, тезкор командирлар эса урушнинг бориши ҳақида тўғридан-тўғри президент Владимир Путинга ҳисоб бермоқда.
Британия разведкаси маълумотларига кўра, Россиянинг прогресси тўхтаб қолгани туфайли, бевосита уруш тажрибасига эга россиялик офицерлар ва аскарлар Шойгуни унинг самарасиз ва воқеликдан узоқ бўлган раҳбарлигини мунтазам мазах қилиб келади.
«Шойгу узоқ вақт давомида жиддий уруш тажрибасига эга бўлмаган одам репутациясидан халос бўлишга уриниб келмоқда, чунки у ўз карьерасининг катта қисмини қурилиш секторида ва фавқулодда вазиятлар вазирлигида ўтказган», — дейилади Британия Мудофаа вазирлиги маълумотида. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг Мавзуга оид янгиликлар