date
views 1 657

NYT: Украина Ғарб қуролларидан оқилона фойдаланиб, урушда катта муваффақиятга эришди

NYT: Украина Ғарб қуролларидан оқилона фойдаланиб, урушда катта муваффақиятга эришди
Фото: AFP
Украина урушда катта муваффақиятларга эришди, мамлакат Ғарб қуроллари ва жиҳозларини энг кутилмаган тарзда қўллаб, илғор ва қирғин қурол тизимларини ўз имкониятларига мослаштирди, деб ёзмоқда The New York Times мутахассисларга асосланиб.

Мутахассислар ва АҚШ Мудофаа вазирлиги вакилларига кўра, Украина қўшинлари Америка ва бошқа давлатлар томонидан юборилган қуроллардан кутилмаган тарзда фойдаланган.

Ракеталарни юк машиналарига ўрнатиш орқали Украина кучлари уларни отишма зонасига тезроқ олиб кирмоқда. Ракета тизимларини тезкор қайиқларга жойлаштириш орқали эса денгиздаги имкониятларини оширди, дейди мутахассислар.

«Украиналиклар МакГайвер метафорасидан фойдаланмоқда. Мен 1980 йиллардаги телекўрсатув ҳақида гапиряпман, унда бош қаҳрамон қалтис вазиятлардан чиқиш учун оддий вақтинчалик қурилмалардан фойдаланган. Украиналикларнинг муҳандислик соҳасидаги зукколиги Россиянинг олдинга силжишдаги секин, шошма-шошар, доктринал табиатидан кескин фарқ қилади», — деди АҚШнинг Европадаги собиқ армияси бошлиғи Бен Ходжес.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » NYT: Украина Ғарб қуролларидан оқилона фойдаланиб, урушда катта муваффақиятга эришди