18:33 / 30.08.2022
1 520

Путин Лукашенко билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди

Путин Лукашенко билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди
Фото: «РИА Новости»
Россия президенти Владимир Путин беларуслик ҳамкасби Александр Лукашенко билан телефон мулоқоти чоғида Украинадаги вазиятни муҳокама қилди. Бу ҳақда Кремль матбуот хизматига таяниб, «Коммерсантъ» хабар берди. Шунингдек, Путин Лукашенкони туғилган куни билан ҳам табриклаган. Бугун, 30 август куни Беларусь раҳбари 68 ёшга тўлди.

«Телефон орқали мулоқот чоғида Владимир Путин Беларусь республикаси президенти Александр Лукашенкони туғилган куни билан самимий табриклади. Икки томонлама кун тартибидаги айрим долзарб масалалар, шунингдек, Украинадаги вазият муҳокама қилинди», — дейилади Кремль хабарида. Сиёсий кун тартиби тафсилотларига аниқлик киритилмаган.

Бундан ташқари Владимир Путин Беларусь раҳбарига телеграмма йўллаб, унда Лукашенко билан муносабатларнинг «ўртоқлик» характерини қайд этган ҳамда беларуслик сиёсатчининг «умумий хавфсизликка бўлаётган таҳдидларга қарши туриш»даги содиқлигини эътироф этган.

2 март куни Беларусь Россия армиясининг Украина ҳудудидаги ҳаракатларини қораловчи БМТ Бош ассамблеяси резолюциясига қарши овоз берган тўрт давлатдан (КХДР, Сурия ва Эритрея билан бирга) бири бўлганди. Жаҳон ҳамжамияти Беларусни Россия раҳбариятига ёрдам беришда ҳамда Россия қуролли кучлари Украинада жанговар ҳаракатлар олиб бориши учун уларга ўз ҳудудидан жой беришда айбламоқда, шу сабабли Беларусь жисмоний ва юридик шахсларига қарши ҳам санкциялар жорий этилмоқда.

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Лукашенко билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилди