
Фото: Shutterstock
Хитойдаги мобил иловалар ва онлайн ўйинлар ишлаб чиқиш билан шуғулланувчи NetDragon Websoft компанияси Тан Ю деб номланган сунъий онгга эга гуманоид роботни бош директор этиб тайинлади. Бу ҳақда Metro нашри хабар берди.
«Сунъий онг корпоратив бошқарув келажаги эканлигига ишонамиз. Тан Ю хонимнинг бош директорликка тайинланиши сунъий онгдан фойдаланишга бўлган саъй-ҳаракатларимиз исботи ҳисобланади», — деди NetDragon Websoft раиси Дэцзян Лю.
Роботнинг техник хусусиятлари ҳақида маълумот берилмаган.
Компаниядагиларнинг сўзларига кўра, у иш жараёнларини мувофиқлаштириш билан шуғулланади. Бундан ташқари, Тан Ю барча ходимларнинг иш фаолиятини ҳаққоний баҳолайди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг