Фото: Reuters
Франциянинг Engie компанияси июль ойидаги таъминот учун маблағни тўлиқ тўламаган, дея таъкидлайди «Газпром». Шу билан бирга, Франция энергетика вазири Россия газдан қурол сифатида фойдаланаётганини айтди.
Россиянинг «Газпром» компанияси 1 сентябрдан Франциянинг Engie энергетика концернига табиий газ етказиб беришни тўхтатади. 30 август, сешанба куни кечқурун «Газпром экспорт» МЧЖ амалдаги шартномалар бўйича июль ойида француз томонига етказиб берилган хомашё учун тўлиқ тўловларни олмаган, дея тушунтирди Россия компанияси. «Газпром»нинг қарори «етказиб берилган газ учун маблағлар тўлиқ олинмагунча» кучда қолади, деб таъкидлади Россия томони.
Айни пайтда Франция расмийлари Россиядан газ етказиб бериш камайганини кескин танқид қилди. Россия газдан қурол сифатида фойдаланаётгани аниқ, деди Франция энергетика вазири Аньес Панье-Рюнаше 30 август куни Inter Radio радиосига. Унинг сўзларига кўра, Франция энг ёмон сценарийга — қишгача Россия газини етказиб беришни тўлиқ тўхтатишга тайёрланмоқда. Аввалроқ, ўша куни Engie вакиллари «Газпром»нинг «шартномалар бўйича келишмовчиликлар» туфайли газ таъминотини қисқартириши кутилаётганини айтганди.
Энергетика вазирлиги раҳбари Франциядаги газ омборлари 90 фоиздан ортиқ тўлганини, мамлакатдаги газ захиралари эса «оддий» қишдан омон чиқиш учун етарли эканлигини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, мамлакат учун одатий бўлмаган совуқ об-ҳаво шароитида электр энергияси ва газ истеъмолини камайтириш керак. Франция бош вазири Элизабет Борне душанба куни компанияларни октябргача энергияни тежаш режаларини тайёрлашга чақириб, танқислик юзага келганда биринчи бўлиб саноат корхоналари зарар кўришини таъкидлади, чунки расмийларнинг газ ва электр энергиясини тақсимлашдан бошқа чораси қолмайди.
Россиянинг Украинага қарши кенг кўламли ҳарбий агрессияси бошланганидан бери Франциянинг Engie компаниясига Россия гази етказиб бериш кескин камайди. Бир кун аввал компания Жазоирнинг Sonatrach ширкати билан Францияга энергия ташувчилар етказиб бериш ҳажмини ошириш бўйича музокаралар олиб борилгани ҳақидаги хабарларни тасдиқлади. Урушдан олдин Франция мамлакатда истеъмол қилинадиган табиий газнинг қарийб 17 фоизини Россиядан сотиб олган. «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин