Украина президенти Москва маъмурияти урушни давом эттирар экан, эмбарго қўлланилиши кераклигини таъкидлади.
Украина президенти Владимир Зеленский Украинадаги уруш учун нафақат Россия президенти Владимир Путин, балки бутун Россия жавобгар эканлигини айтди.
17-Блед стратегик форумида нутқ сўзлаган Зеленский Россия музокаралар олиб боришни истамаслигини таъкидлади ва уни унга тегишли бўлмаган ҳамма нарсани тортиб олишга интилаётган аллигатор билан солиштирди.
Словения Бош вазири Роберт Голоб, Исландия Президенти Гудни Т. Йоханнессон, Хорватия Бош вазири Андрей Пленкович ва Албания Бош вазири Эди Рама иштирок этган форумда Зеленский видеоконференция орқали нутқ сўзлади.
“Россия музокараларга тайёр эмас, уларда музокаралар олиб бориш истаги йўқ. Талаблари орасида Донбасс ва Қримни Россия ҳудуди сифатида тан олишимиз керак бўлган қатор ултиматумлар бор. Ва яқинда Украинанинг босиб олинган ҳудудларида янги "референдумлар" сериясини ўтказгандан сўнг, мамлакатимиз жанубини Россия ҳудуди сифатида тан олиши кераклигини оммавий равишда айтишни бошладилар”, деди Зеленский.
Украина президенти Россияни аллигаторга қиёслади, у ўзига тегишли бўлмаган ҳамма нарсани тортиб олишга жуда иштиёқлидир:
“Русларга нима дейишингиз, ҳар қандай сўз айтишингизнинг аҳамияти йўқ. Музокара қилиб, сулҳ тузсангиз ҳам бефойда. Шундан кейин ҳам улар Украинанинг бошқа ҳудудларини босиб олиш учун ҳаракат қилаверади", деди у.
Россия Болтиқбўйидан тортиб Қозоғистонгача бутун минтақага таҳдид солаётганини иддао қилган Зеленский, Москва маъмурияти урушни давом эттирар экан, эмбарго амалда бўлиши кераклигини қўшимча қилди. “Замин” янгиликларини “Одноклассники”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Ким Чен Ин ҳарбийларни жанговар ҳолатда туришга чақирди
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Рашида Толиб Конгресс аъзоларига «аччиқ ҳақиқат»нинг суратини кўрсатди
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин
Шимолий Корея Россияга узоққа зарба берувчи қуроллар юборди
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди