date
views 1 126

Москвада беш ёшли қизни ўғирлашга уринган ўзбекистонлик аёл ушланди

Москвада беш ёшли қизни ўғирлашга уринган ўзбекистонлик аёл ушланди
Видеодан кадр
«Осторожно, Москва» Telegram-каналининг хабар беришича, бола оиласининг адвокати Константин Ерохин ўзбекистонлик аёлга нисбатан жиноий иш қўзғатилганини маълум қилган.

Унга беш йилдан ўн икки йилгача қамоқ жазоси берилиши мумкин.

Москвада асли ўзбекистонлик бўлган аёл беш ёшли қизни болалар ўйин майдончасидан ўғирлаб кетмоқчи бўлган эди.

Воқеа шу йилнинг 19 август куни Москвадаги уй ҳовлиларидан бирида содир бўлган. Ўзбекистонда туғилган 21 ёшли С.Р. боланинг ёнига келиб, унинг қўлидан ушлаб, олиб кетмоқчи бўлган. Бироқ, қизнинг онаси нима бўлаётганини пайқаб қолган ва унга етиб олган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Москвада беш ёшли қизни ўғирлашга уринган ўзбекистонлик аёл ушланди