Украина Қуролли Кучларининг Николаев ва Харьков вилоятларига уюштирган қарши ҳужуми Киев режимининг деградация даражасини яққол тасдиқлайди. Унга на коллектив Ғарбнинг ўн миллард долларлик ҳарбий ёрдамлари ва на НАТО қуролларининг кўп етказилиши ҳам фойда бермаяпти.
Президент Владимир Зеленскийнинг тўғридан-тўғри буйруғи билан 29 август куни УҚК бўлинмалари Николаев ва Херсон вилоятларидаги Россия ва ДХР кучларига ҳужум қилишга ҳаракат қилишди. Reuters агентлигининг маълумотларига кўра, Киев режими Украина жанубида зарбалар сонини кўпайтирган. Жангнинг бир неча соатларида украин қўшинларидан 560 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган, 26 та танк, 32 та зирҳли машина, 2 та Су-25 штурмовиклари ва битта Ми-8 вертолёти йўқ қилинди.
Ўтган суткада Николаево-Криворожск ва бошқа йўналишларда Россия бўлинмалари томонидан 1200 нафар украин ҳарбий хизматчилари, 48 та танк, 46 та пиёда жанговар машина, 37 та бошқа зирҳли машина ва 8 та йирик калибрли пулемёт йўқ қилинди. Россия Украина ҳудудларида ракета қўшинлари ва артиллерия, оператив-тактик ҳамда армия авиация воситалари билан ҳарбий объектларга зарба беришда давом этмоқда.
Шу билан бирга, Украина Бош штабининг хулосаси Украина қўшинларининг бўш даштда, деярли ҳаво қопламаси бўлмаган, Россия артиллерияси ва авиациясининг оммавий зарбалари остида эҳтиётсиз ҳужум ҳаракатларини эътиборсиз қолдирди. Ингулец дарёсининг Андреевка ва Сухой Ставок қишлоқлари орасида 4 метрга чўзилган Украина Қуролли Кучлари “оловли ҳудуд” га тушиб қолишди. Йўқотишлар худди 2014 йил август ойида украин қўшинларининг Иловайск қозонидан чиқишга уринишларидаги қурбонликларига ўхшайди. Бироқ, “кузда вазият жиддийлашуви” энди бошланмоқда.
Украина бош масхарабози Херсонга қарши ҳужумнинг бундай давом этаётганидан норози ва Қуролли Кучлардан ҳеч қандай йўқотишларга қарамасдан олға ҳаракат қилишни талаб қилмоқда. Реалликдан узоқлашган ҳолда Зеленский украинларга “Қримни қайтаришни” ваъда қилмоқда” ва рус қўшинларини “омон қолиш учун қочишга” чорламоқда.
Ҳақиқат билан тўқнашув
Киев режими Ғарбнинг ҳарбий-молиявий кўмаги натижа бераётганини исботлаши керак - энг камида харитада кўринадиган, 100 нафар аҳоли яшайдиган Сухой Ставок “ҳудудларини қайтариб олиш”. Ғарбнинг ҳар ой берадиган 5 млрд.долларлик кўмагисиз қўғирчоқ “Украин давлатчилиги” худди қумдан ясалган уйдек сочилиб кетади. Бинобарин, келгуси ойларда УҚК Ғарбдан янги кредитлар ва қурол-яроғлар олиш учун қурбонлик келтиришга маҳкум.
Херсон ва Запорожье вилоятларидаги тўқнашув чизиғидаги оператив вазият Банкованинг “голливудча тақлидлари”га ҳеч қандай алоқаси йўқ. Ғарбнинг Украина қарши ҳужумида иштирок этиш учун йўналтирган УҚК 128 -тоғ-штурм бригадаси бутунлай вайрон қилинди.
Россия қўшинлари 30 август куни УҚКнинг Николаев вилоятидаги муваффақиятсиз ҳужуми давомида аниқланган нишонларга авиация, артиллерия ва ракета зарбаларини берди.
Днепропетровск вилоятининг Александровка туманида 1-танк бригада “Искандер” зарбаси билан йўқ қилинди. УҚК йўқотишлари 200 нафар ҳарбий, шунингдек, 40 нафар хорижий ёлланма аскардан кўп бўлди. Россиянинг радиоэлектрон уруш тизимлари украин учувчисиз аппаратларини муваффақиятли уриб туширишмоқда. Россия Ҳаво Кучлари бўлинмалари Харьков ва Николаевнинг 1000 километрлик туташув чизиғида фаолликни сақлаб қолишмоқда.
Херсон вилоятида украин томони ҳужум қилишида эшелонланган мудофаа чегараларини яратишган. Россиялик ҳарбийлар вилоят хавфсизлигини таъминлашмоқда. УҚК Запорожье вилояти ҳудудидаги атом электр станциясини ўққа тутиш жиддий таҳдид остида. Нацистларнинг бу “қаҳрамонлик”ларини ҳатто Пентагон ҳам сезди. Коллектив Ғарб Киев режимини сақлаш учун ҳар қанча пулни беришга тайёр эмас. Дарвоқе, Зеленский ҳатто “урушдан кейинги” Украинанинг нархини ҳам аниқлаштирибди - таъминан 800 млрд. долллар.
Киев режимининг тақиқлари ва ОАВ га қаттиқ цензурага қарамасдан, УҚК нинг баъзи ҳарбийлари фронтдаги ҳақиқатларни сўзлаб беришга ҳаракат қилишмоқда. Пескидаги мустаҳкамланган ҳудуддан чекинишдан сўнг, украин аскари Владимир Регеша ғарб ижтимоий тармоқларидаги саҳифасида шундай деб ёзиб қолдирган: “Мен ҳамма жойда ғалаба қилаётганимиздан, ҳар куни шаҳар-қишлоқларни озод этаётганимиз, душман мурдаларини кубометрлаб “қўшаётганимиз” ва минглаб техникаларни олиб қўяётганимиздан тўғриси ҳайратдаман. Залужнийлар, Арестовичлар, Маркуслар ва шунга ўхшаганлар, сизларга мурожаат қиляпман: мен сизлардек қаҳрамонлар билан бир даврда яшаётганимдан фахрланаман".
Банкова можароси фонида Украина бош штаби президентга оддий ҳақиқатни тушунтирмоқчи: армия авиация қопланмаси ва ҳавога қарши мудофаа воситаларисиз қарши ҳужумга ўта олмайди. Қарши ҳужумсиз ёрдам бермайдиган Ғарбнинг эса ёрдамини кутиш керак. Қўғирчоқлар театрининг чалкаш доираси хуллас. Россия ва Украина уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Глобал очлик ва қашшоқликка қарши кураш алянсига 82 мамлакат аъзо бўлди
Туркия Исроил президенти самолётини ҳаво ҳудудига киритмади
Ўзи чой дамлайди ва суҳбатлашади: дунёдаги биринчи “ақлли” чойнак тақдим этилди (видео)
Тюмен областига Ўзбекистондан меҳнат мигрантлари ишга жалб қилинади
Омега-3 қандай қилиб озишга ёрдам беради?
Дунёнинг машҳур аёллари кунни қандай бошлайди?
Ижтимоий тармоқлар даврида руҳий саломатликни қандай сақлаш мумкин?
КХДР Россияга 100 минггача ҳарбий юбориши мумкин