18:22 / 01.09.2022
1 550

Путин Горбачёв билан видолашди. У дафн маросимида қатнашмайди

Путин Горбачёв билан видолашди. У дафн маросимида қатнашмайди
Скриншот: «РБК»
Россия президенти Владимир Путин иш графиги туфайли СССР биринчи президенти Михаил Горбачёвнинг дафн маросимига ташриф буюра олмайди. Бироқ у касалхонага бориб, марҳум билан видолашиб келди. Бу ҳақда давлат раҳбарининг матбуот котиби Дмитирй Песков журналистларга маълум қилди, деб ёзади «РБК».

«Калининградга жўнаб кетишидан олдин президент Марказий клиник касалхонага кириб, Михаил Сергеевич билан видолашди», — деди Кремль вакили.

Собиқ президентнинг дафн маросими қандай мақомга эга бўлиши ҳақида гапирар экан, Песков давлат мотам маросими унсурлари, хусусан, фахрий қоровул бўлишини айтди. «Унда давлат дафн маросими унсурлари, шу жумладан, фахрий қоровул бўлади, видолашув ташкиллаштирилади», — деди у. Бундан ташқари, давлат уларни ташкил қилишда ёрдам беради.

Горбачёв билан видолашув 3 сентябрь, шанба куни бўлиб ўтади. Сиёсатчи Новодевичье қабристонига, 1999 йилда вафот этган рафиқаси Раисанинг ёнига дафн қилинади.

СССР собиқ президенти 30 август куни кечқурун Москвада вафот этди, у 91 ёшда эди. Марказий клиник касалхонада аниқлик киритишларича, Горбачёв узоқ давом этган оғир касалликдан кўз юмган. Сўнгги вақтларда у буйрак касаллигидан азият чеккан. Ёз бошларида сиёсатчи бир неча йиллардан буён гемодиализ муолажасини олаётгани айтилганди.

Путин Горбачёвнинг ўлими муносабати билан ҳамдардлик изҳор этиб, у «жаҳон тарихининг боришига жуда катта таъсир ўтказгани» ва «ислоҳотлар зарурлигини чуқур англагани»ни таъкидлаган эди.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Путин Горбачёв билан видолашди. У дафн маросимида қатнашмайди