21:38 / 01.09.2022
1 345

Тўқаев болалар жамғармаси учун мисли кўрилмаган маблағ ажратишга қарор қилди

Тўқаев болалар жамғармаси учун мисли кўрилмаган маблағ ажратишга қарор қилди
Қозоғистонда болалар учун миллий жамғарма ташкил этилади. Бу ҳақда президент Қосим-Жўмарт Тўқаев 1 сентябрь куни парламент минбаридан мамлакат халқига йўллаган мурожаатида маълум қилди.

Қ.Тўқаев мамлакатдаги ҳар бир оила миллий бойликлардан тегишли улушини олиши кераклигини таъкидлаган. Унинг таклифига кўра, болалар учун махсус жамғарма таъсис этилади. Қозоғистон миллий жамғармасининг сармоявий даромадидан 50 фоизи мунтазам равишда мазкур фондга ўтказилади. Тушадиган маблағ болалар вояга етгунга қадар сақланади ҳамда уларнинг тураржой харид қилиши ва таҳсил олишига сарфланади.

«Бу маблағлар ўсиб келаётган авлод учун катта ҳаётга йўлланма вазифасини ўтайди. Жамғарма чинакам миллий мақомга эга бўлиб, халқ манфаатига хизмат қилади», – деган Қ.Тўқаев.

Қозоғистон президенти халққа мурожаатида сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ҳаётга доир муҳим ташаббусларни илгари сурган. Жумладан, мамлакатда жорий йил кузда навбатдан ташқари президентлик сайлови ўтказилиши эълон қилинган.

arenda kvartira tashkent


Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Тўқаев болалар жамғармаси учун мисли кўрилмаган маблағ ажратишга қарор қилди