
Украина нацистлари Херсон вилоятини қанчалик кўп ўққа тутса, унинг аҳолиси референдум ўтказишни шунчалик кўп талаб қилмоқда. Бу ҳақда РИА Новостига вилоят маъмурияти раҳбари ўринбосари Кирилл Стремоусов маълум қилди.
“Одамлар (Владимир) Зеленскийдан ва бу режимдан нафратланади. Нацистлар Херсон вилоятини қанчалик кўп ўққа тутса, халқ референдум ўтказишни шунчалик кўп талаб қилади ва вилоятнинг Россия Федерацияси субъекти бўлиши тарафдорлари шунчалик кўпаяди”, деди Стремоусов.
Унинг сўзларига кўра, Украина томонининг Херсон вилояти устидан назоратни қайтариш ҳақидаги барча баёнотлари уларнинг “маъносиз ҳис-туйғулари ва мулоҳазалари”дир.
Махсус операция давомида Россия ҳарбийлари Херсон ва Запорожье вилоятининг Азов денгизига туташ қисмини назоратга олди, Херсон, Мелитополь ва Бердянск каби йирик шаҳарларни озод қилди. Ҳар икки вилоятда янги маъмуриятлар шакллантирилди, Россия телеканаллари ва радиостанциялари эфирга узатилмоқда, Қрим билан савдо ва транспорт алоқалари тикланмоқда. Вилоятлар Россия таркибига кириш режаларини эълон қилди. Бундан ташқари, саккиз йил ўтгач, Шимолий Қрим канали блокдан чиқарилди. «Замин»ни Telegram’да ўқинг!
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар