13:28 / 02.09.2022
1 773

ОАВ: Пригожин Украинадаги уруш учун 1000 нафар маҳкумни ёллаган

ОАВ: Пригожин Украинадаги уруш учун 1000 нафар маҳкумни ёллаган
Евгений Пригожин Фото: Михаил Метцель / ТАСС
Путинга яқин тадбиркор Вагнер ХҲК раҳбарларидан бири Уткин билан биргаликда Ростов областидаги иккита колонияга ташриф буюрди, деб ёзади Vot-tak.tv. Пригожин урушда қатнашишга рози бўлганларга олти ой ичида озодликка чиқарилиши ҳақида ваъда берган.

Россиялик тадбиркор Евгений Пригожин Ростов областидаги иккита ахлоқ тузатиш колониясидан минг нафар маҳбусни Украинадаги урушга жалб қилди. Бу ҳақда 1 сентябр, пайшанба куни Vot-tak.tv медиалойиҳаси Батайскдаги ИК-15 маҳбусларидан бирига таяниб маълум қилди.

Россия президенти Владимир Путинга яқин шахс сифатида кўрилувчи тадбиркор Вагнер хусусий ҳарбий компанияси (ХҲК) раҳбарларидан бири Дмитрий Уткин билан бирга жазони ижро этиш муассасаларига ташриф буюрди, деб ёзади Vot-tak.tv. Унинг маълумотларига кўра, Пригожин урушда қатнашишга рози бўлган маҳбусларга олти ой ичида озодликка чиқарилиши ҳақида ваъда берган, шунингдек, тўқнашувларда маҳбуслар «украиналиклар билан хоҳлаганини қилишлари» мумкинлигини айтган. Шу билан бирга, қочганлар ва таслим бўлишга уринганлар «вагнерчилар» томонидан отиб ўлдирилади, деб таъкидлаган Пригожин.

ИК-15’да 700 га яқин маҳбус Украинага боришга рози бўлди, деб ёзади интернет нашри. Ростов областидаги бошқа колонияда яна 300 киши ёлланган, деди Vot-tak.tv’нинг исмини ошкор этмаган суҳбатдоши. У ушбу муассаса рақамини кўрсатмасликни сўраган.

Евгений Пригожин бир вақтнинг ўзида АҚШ ва Европа иттифоқининг бир нечта санкциялар рўйхатига киритилган. Бизнесменга Европа иттифоқида активларга эга бўлиш тақиқланган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг