АҚШ “Шарқ-2022” ҳарбий машғулотларидан хавотирда

АҚШ “Шарқ-2022” ҳарбий машғулотларидан хавотирда
Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, бугун бошланган “Шарқ-2022” машғулотларида 14 давлатдан ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий кузатувчилар иштирок этмоқда.

Оқ уй матбуот котиби Карине Жан-Пер Ҳиндистоннинг Россиядаги “Шарқ-2022” машғулотларида иштирок этишидан хавотир билдирди.

Кундалик матбуот анжуманида Ҳиндистоннинг “Шарқ-2022” машқларидаги иштироки ҳақидаги саволга Жан-Пер шундай деди:
Россия Украинага қарши шафқатсиз уруш олиб бораётган бир пайтда, АҚШ руслар билан машғулотларда қатнашаётган ҳар қандай давлатдан хавотирда. Лекин, албатта, ҳар ким ўз қарорини қабул қилишда эркиндир”.

Жан-Пер нега Қўшма Штатлар Ҳиндистонга ушбу машғулотларда қатнашмаслик учун босим ўтказмади, деган саволга жавоб беришдан бош тортди.

Россия Мудофаа вазирлиги баёнотига кўра, бугун бошланган “Шарқ-2022” машғулотларида Россия, Хитой, Ҳиндистон ва Озарбайжон каби 14 давлатдан ҳарбий хизматчилар ва ҳарбий кузатувчилар иштирок этмоқда.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар