
Самолёт ҳалокатга учраган жойда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда
Фото: Twitter
Американинг Вашингтон штатида гидросамолёт қулаши оқибатида 1 киши ҳалок бўлди, саккиз киши бедарак йўқолди. Бу ҳақда АҚШ қирғоқ хавфсизлик хизмати хабар қилди.
Идора маълумотларига кўра, самолёт Фрайдей-Ҳарбор шаҳридан Сиэтл халқаро аэропортига учаётган эди. У Вашингтон штатидаги Уидбе оролининг ғарбий қисмида жойлашган Мутини кўрфазига қулаган. Самолёт бортида 10 киши, жумладан, бир бола бўлган.
«Бир киши ўлик ҳолда топилди, саккиз киши бедарак йўқолган», — дейилади Соҳил хавфсизлик хизмати хабарида.
Парвозларни кузатиш сервиси Flightradar аниқлик киритишича, N275TH давлат рақамига эга 55 ёшли Havilland Canada DHC-3 самолёти ҳалокатга учраган.
Самолёт Тинч океанига чўкиб кетган, кўрфазда унинг омон қолганидан далолат берувчи белгилар йўқ, деди Fox13 мухбири гувоҳларга таяниб. Кўрфазда саккиздан ортиқ кема иштирокида қидирув-қутқарув ишлари олиб борилмоқда.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар