10:34 / 06.09.2022
976

Россия ва Эрон сайёҳлик гуруҳлари учун визасиз режим жорий қилди

Россия ва Эрон сайёҳлик гуруҳлари учун визасиз режим жорий қилди
Фото: «РИА Новости»
Россия ва Эрон сайёҳлик гуруҳлари учун визаларни бекор қилди, деб ёзади Meduza.

Беш кишидан 50 кишигача бўлган гуруҳлар визасиз саёҳат қилиши мумкин, агар улар мамлакатда 15 кунгача қоладиган бўлса. Янги режим 1 январдан амал қилишни бошлайди.

Эронга индивидуал сафарлар учун эса россияликлар аввалгидек виза олиши керак бўлади.

Дастлаб Россия ва Эрон ўртасида сайёҳлик гуруҳлари учун визасиз режимни 2021 йилдан жорий қилиш режалаштирилганди, бироқ қарор коронавирус пандемияси туфайли кейинга қолдирилди.

Уруш бошланганидан кейин россияликларда чет элда дам олиш учун имкониятлар анча камайиб қолди. Евроиттифоқ мамлакатлари визалар беришни сезиларли даражада қисқартирди, Европага етиб олиш эса авиапарвозлар бекор қилиниши туфайли тобора қийинлашиб қолди. Сайёҳлар орасида оммабоп бўлган Осиё мамлакатлар билан авиақатнов ҳам санкциялар туфайли анча камайиб кетди.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг