date
views 7 451

2016 йилги Олимпиада ўйинлари ўтадиган шаҳарда фалокат юз берди

2016 йилги Олимпиада ўйинлари ўтадиган шаҳарда фалокат юз берди

Бразилиянинг Рио-де-Женейро шаҳрида қурилиши энди тугаган велосипед кўтарма йўли денгизга қулаб тушди, натижада икки киши ҳалок бўлди. Бу билан Олимпиада мусобақалари ўтказиладиган мезбон шаҳарга билдирилган ишончга путур етди, дея “Qalampir.uz” хабар бермоқда.

Tim Maia ciclovia’нинг 50 метрлик бўлаги асосий қисмдан ажралиб кетди. Tim Maia’нинг қурилишига 12.6 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ сарфланган эди ва у 2016 йилги Олимпиада ўйинлари учун йирик лойиҳалардан бири ҳобланади.

Маҳаллий ОАВнинг ёзишича, ҳалокат юз берган вақтда бир неча киши йўлак устида бўлган. Олар орасидан икки киши денгизга ғарқ бўлди, қолганлари эса қутқариб қолинди.

“Бундай ҳодисаларни кечириб бўлмайди”, дейди маҳаллий ҳокимият вакили Педро Cарвалъо.

Эслатиб ўтамиз, 2016 йилнинг 5-21 август кунлари Бразилиянинг Рио-де-Женейро шаҳрида Олимпиада ўйинлари бўлиб ўтади. Мазкур мусобақада 206 та давлатдан спортчилар иштирок этишлари кўзда тутилган.
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » 2016 йилги Олимпиада ўйинлари ўтадиган шаҳарда фалокат юз берди