10:51 / 07.09.2022
2 266

Эрон Европани газ билан таъминлашга тайёрлигини билдирди

Эрон Европани газ билан таъминлашга тайёрлигини билдирди
Эронга қарши санкциялар бекор қилинса, Теҳрон Европага нефть етказиб беришга тайёр. Бу ҳақда мамлакат ТИВ расмий вакили Носир Каноний маълум қилди.

Украина инқирози оқибатида келиб чиққан Европани энергетика билан таъминлаш муаммоларини ҳисобга олиб ўзига қарши санкциялар бекор қилинган тақдирда Эрон ЕИга нефть етказиб бериши мумкин”, – деган дипломат.

У Эроннинг дунё энергетика таъминотида муҳим роль ўйнашига берувчи келишувга эришилишига умид билдирган.

Теҳрон дунёнинг етакчи давлатлари билан 2015 йилги ядро келишувига қайтишни муҳокама қилмоқда. 2018 йилда бу шартномадан АҚШ бир томонлама чиқиб кетади.

Эрон газ захиралари бўйича Россиядан кейин иккинчи ўринда туради. Аммо унга экспорт ҳажмини оширувчи инфратузилма етишмаяпти.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг