Ҳиндистонда сув остида қолган қадимий масжид бўй кўрсатди

Ҳиндистонда сув остида қолган қадимий масжид бўй кўрсатди
Ҳиндистоннинг Биҳар штатида ноодатий ҳодиса рўй берди. Қурғоқчилик маҳаллий сув омборида сув сатҳининг кучли пасайишига олиб келди. Сув қуриганда маҳаллий аҳоли бир неча ўн йиллар олдин сув босган қадимий масжид пайдо бўлишидан ҳайратда қолишди.

Нури масжиди 1985 йилда тўғон қурилганидан кейин сувга чўккан. Сув омбори ўртасида масжидни биринчи бўлиб кашф этган гувоҳлар қизиқсиниб эски бинога сузиб келишган.

Мусулмонлар ибодатхонасининг тақдири номаълум бўлиб қолмоқда. Чунки сув сатҳи кўпайса масжид яна сув остида қолиши мумкин.
Zamin.uz сайтини Google'га қўшинг"Zamin"ни Telegram'да ўқинг!
Zamin AI билан мухокама килингЯнгиликни тахлил килинг, фойдали маслихатлар олинг

Изоҳлар 0

Мавзуга оид янгиликлар