16:56 / 09.09.2022
1 901

Украинадаги урушнинг 197-куни: Балаклияда украинлар байроғи, дарё орқали тарвуз ташиётган херсонликлар (фото)

Украинадаги урушнинг 197-куни: Балаклияда украинлар байроғи, дарё орқали тарвуз ташиётган херсонликлар (фото)
Украина президенти Володимир Зеленский украин ҳарбийлари Харкив областидаги Балаклия шаҳри озод этилгани ҳақида гапирган видеони эълон қилди. «Украина байроғи эркин украин осмони остидаги озод қилинган украин шаҳрида!» — дея изоҳ беради президент. Унинг сўзларига кўра, кузнинг илк кунларидан буён украин армияси минг квадрат километрдан ортиқ майдондаги ўнлаб аҳоли пунктларини озод этишди.

Россияликлар Грузияга оммавий кириши тақиқланди, Болтиқбўйи давлатлари ва Польша эса ҳар қандай шенген визасига эга россияликлар учун 19 сентябрдан бошлаб мамлакатга киришни тақиқлайди. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен олдиндан эълон қилинмаган ташриф билан Киевга келди. Петербургда муниципал депутатлар Давлат думасидан Путинни уруш бошлагани учун давлатга хиёнат қилишда айблашни талаб этди.

Қуйида 8 сентябр, урушнинг 197-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Балаклияда ўрнатилган байроқ

Балаклияни озод этиб, у ерда ўз байроқларини ўрнатган украин ҳарбийлари. Бу Зеленский ўз саҳифасида эълон қилган видеодан скриншот
Фото: Володимир Зеленскийнинг Telegram саҳифасидан

Донбасс шимолида ўйиндаги ва ростакам уруш

Ўйинчоқ автомат кўтарган бола ўйинчоқ блокпостда туриб ўтаётган автомобилларни кузатмоқда. Бу украин ҳарбийлари назорат қилинадиган ҳудуд, боланинг кийимида Украина байроғи акс этган. Фото: Juan Barreto / AFP / Scanpix / LETA

Россияликлар зарбаси вақтида ҳалок бўлган рафиқаси жасади устида турган киши, Нью-Йорк посёлкаси. Шу куни у посёлкага зарбалар вақти ҳалок бўлган ягона қурбон бўлди, қўшни Бахмутда эса беш киши ҳалок бўлган.
Ammar Awad / Reuters / Scanpix / LETA

Блинкеннинг Киевга ташрифи

Херсон областидан бўлган олти ёшли Марина АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкеннинг Киевдаги болалар шифохонасига ташрифи чоғида сапёр ит Патрон билан кўришмоқда. Сафар давомида Блинкен Украина ва келажакда Россия таҳдид солиши мумкин бўлган бошқа Европа давлатлари учун учун икки миллиард долларлик ёрдам пакети ҳақида эълон қилди. Фото: Genya Savilov / Reuters / Scanpix / LETA

Ота ва қизи Киевда урушда қурбон бўлган украин ҳарбийларининг суратларини кўздан кечирмоқда.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Херсондаги кундалик ҳаёт тарзи

Херсон областида Россия томонидан тайинланган ҳарбий-фуқаролик маъмурияти биноси олдидаги майдонда танкка қарши тўсиқда ўтирган киши. CNN хабар беришича, Украина армияси шаҳарни йил охирига қадар қайтариб олмоқчи.
Сергей Мальгавко / ТАСС


Днепрнинг иккинчи соҳилига катер орқали сузиб ўтаётган аҳоли вакиллари. Одамлар дарёдан фақат катер ва қайиқлар орқали ўтиши мумкин: шаҳарга олиб борувчи кўприкларнинг барчаси вайрон қилинган.
Сергей Мальгавко / ТАСС


Маҳаллий аҳоли эски паромда Днепрнинг иккинчи соҳилига тарвуз ва қовун ташимоқда.
Сергей Мальгавко / ТАСС

Мариуполда уруш излари

Россия ҳарбий техникалари колоннаси Запорижжя областига олиб борувчи йўлда кетмоқда.
AFP / Scanpix / LETA


Шаҳар учун жанглар вақтида вайрон бўлган бино. Россиялик қурувчилар бир неча янги турар жой биноларини қуришди, аммо шаҳарда 1100 дан ортиқ турар жой биноси вайрон бўлган

Пакет кўтарган аёл Мариупол кўчаси бўйлаб кетмоқда — йўл ёқасида вайрон бўлган бино ва автомобил қолдиқлари.
AFP / Scanpix / LETA


Мариупол яқинидаги Виноградное қишлоғидаги янги қабрлар (ўлим кунлари март ойига тўғри келади). Айнан март ойида қишлоқда биродарлик қабристони пайдо бўлганди, унга Мариуполнинг шаҳар учун жанглар вақтида ҳалок бўлган юзлаб аҳолиси кўмилганди.
AFP / Scanpix / LETA

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг