
Эрон ўз Ҳарбий-ҳаво кучларини жанговар учувчисиз учиш аппаратлари (дронлар) билан таъминлашда 100 фоиз ўзини-ўзи таъминлашга эришди. Бу ҳақда IRNA ахборот агентлиги Эрон ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони, генерал Ҳамид Воҳидийга таяниб хабар қилмоқда.
“Биз учувчисиз самолётлар соҳасида ўзимизни 100 фоиз таъминлашга эришдик, бироқ бу саъй-ҳаракатларда бир лаҳзага ҳам тўхтаб қолмаслигимиз керак, чунки бу соҳада тўхташ орқада қолишга олиб келади”, деди Табриздаги (Шарқий Озарбайжон вилояти) Ҳарбий ҳаво кучлари базасига ташриф буюрган Воҳидий.
"Биз учувчисиз учиш аппаратлари соҳасида яхши ютуқларга эришдик, Ҳарбий ҳаво кучлари иккита жуда қимматли учувчисиз самолётни яратди – Каман-12 ва Каман-22. Биз учувчисиз самолётлар соҳасида минтақада биринчиларданмиз. Бизнинг имкониятларимиз ҳар куни ўсиб бормоқда ва биз яқин келажакда бу соҳада яхши хабарларни эълон қиламиз", деди у.
Эрон Ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони, шунингдек, мамлакат мудофаа саноатининг жанговар самолётларда радарларни модернизация қилиш, аниқ бомбалар, узоқ масофали ракеталар ва ҳаво-ҳаво ракеталарини ишлаб чиқаришдаги муваффақиятларини қайд этди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар