
Москвадаги меҳнат мигрнатлари. Фото: vespa.media
Россияга ишлаш учун борган меҳнат мигрантлари маҳаллий қонун-қоидаларни бузишга мажбур бўлишади. Россиялик эксперт энг кўп тарқалган хатога йўл қўймаслик учун нима қилишни тушунтирди.
Россияга кириб келган хорижий фуқаролар ўзи истиқомат қилаётган манзил бўйича қайддан ўтмаса Россия қонунчилигини бузган бўлади. Бу ҳақда Россия мигрантлар федерацияси президенти Вадим Коженов «Говорит Москва» радиостанцияси жонли эфирида берган суҳбатида.

Вадим Коженов, Россия мигрантлар федерацияси президенти. Фото: chp-msk.ru
Эксперт Росреестрнинг яқинда эълон қилган баёнотини шарҳлаб ўтди.
2022 йилнинг сентябридан бошлаб турар жой биносида бир инсон учун ажратилган минимал майдон 6 квадрат метрдан катта бўлиши керак. Бу ҳолда микроулушларни яратиш, бўлиш ва сотиш тақиқланади.
Коженовнинг сўзларига кўра, бу янгилик меҳнат мигрантлари учун жорий этилмайди. Бироқ ҳар бир хорижий фуқаро ўзи фактик жиҳатдан яшаётган манзилда қайддан ўтиши шарт.
«Бир квартирага қанча мигрантни қайддан ўтказиш борасида чеклов йўқ. Агар у ерга 30 киши ўз матраслари, кўрпалари ва бошқа нарсалари билан сиғса — марҳамат, қайддан ўтаверсин», — деган Коженов.

Мигрантлар истиқомат қиладиган «резина квартира»лардан бири. Фото: vop.ru
Экспертнинг алоҳида қайд этишича, «қонунбузилиш ҳолати мигрант ўзи яшамайдиган манзил бўйича қайд этилса, яъни у бир жойда яшаб туриб, бошқа жойда қайддан ўтганда рўй беради».
Ростреестрнинг янги ташаббуси эса кўчмас мулк соҳасидаги айрим муаммолар, жумладан қора риэлторларга қарши курашиш мақсадида жорий этилган, деган Мигрантлар федерацияси президенти.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар