
Фото: ТАСС
Бугунга келиб озиқ-овқат маҳсулотлари келишуви доирасида Украина портларидан 105та кема чиқди, мамлакатдан олиб чиқилган ғалла ҳажми 2,5 млн тоннага етди, деб хабар берди Anadolu агентлиги.
Маълумот берилишича, йўлга чиққан кемаларнинг 39таси белгиланган манзилга етиб келган, қолган 66таси ўз йўналишида ҳаракатланишда давом этмоқда.
22 июл куни Истанбулда Украинадан ғалла маҳсулотлари олиб чиқиш бўйича келишув имзоланди.
Келишувни Россия, Туркия, Украина вакиллари ва БМТ имзолади. Унга кўра, Украинанинг учта портидан Қора денгиз орқали ғалла, озиқ-овқат маҳсулотлари ва ўғитлар ҳеч қандай тўсқинликсиз олиб чиқилади.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар