09:25 / 11.09.2022
1 017

Ямайкада биринчи марта муслима аёл учувчи бўлди

Ямайкада биринчи марта муслима аёл учувчи бўлди
Болаликдаги орзусини амалга оширган Ҳасана Ал-Саба 29 август куни махсус рухсатномани қўлга киритди ва Ямайкадаги биринчи муслима учувчи аёл бўлди.

Умид қиламанки, мен бошқаларни илҳомлантираман. Мен эришган ютуғимдан фахрланаман ва умид қиламанки, мен халқимга орзулар рўёбга чиқишини кўрсата оламан”, - дейди муслима аёл.

Ҳасананинг мамлакат миқёсидаги ютуғи Тринидадга бобоси ва бувисини зиёрат қилиш чоғида парвоз қилишни ёқтирган ёш қизнинг орзусидан бошланган эди.

Ўшандан бери кўзим доимо осмонда бўлиб, самолётларга бўлган қизиқишим ортди. Мен ажойиб манзарага қарашни яхши кўраман. Табиат ҳайратланарли ва учиш менга гўзал манзараларни кўриш имкониятини беришини яхши кўраман", деб эслайди у.

Ҳасана 25 август куни парвоз синовидан ўтди ва 29 август куни лицензия олди. Унинг кейинги орзуси тижорат лицензиясини олиш ва йирик авиакомпаниялар учоқларида учиш.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг