09:51 / 11.09.2022
1 470

Қиролликлар оиласида зиддиятлар ҳеч қачон тўхтамаган

Қиролликлар оиласида зиддиятлар ҳеч қачон тўхтамаган
Бир неча йил олдин Британия кино ижодкорлари “The Crown” – “Тож” сериалини ишлашади. Сериалда қиролича Елезаветанинг бутун ҳаёти тўрт қисмдан иборат сериал ишлашади, жами 40 серия. Ҳозир бешинчи сезон ишланаяпти. Сериал имкон қадар ҳужжатли ишланган. Мени назаримда, сериални ишлашдан мақсад – Британияда заифлашиб бораётган монархияни мустаҳкамлаш, жамиятда тарқалган миш-мишларни силлиқлаш, оила ичидаги муаммоларни тушунтириш бўлган.

Шунинг учун ҳам, одамлар билган оила ичидаги муаммолар ҳақида жим ўтилмаган. Сериални кўргач тушуниш мумкинки, Винздорлар оиласи ичида жуда кучли зиддиятлар, курашлар ҳеч қачон тўхтамайди. Бошқа оддий оилаларда катта ҳокимият ва бойлик йўқ, бу оилада эса мана шундай ресурслар учун кураш доим авжида.

Мисол учун, протоколга кўра, қиролича Елезаветанинг синглиси ва унинг оиласи давлатнинг олий қарамоғида бўлади. Лекин шаҳзодалар Чарлз ва бошқалар уйланиб, фарзандли бўлгач, қоидага кўра, олий таъминот жойлари чекланганлиги сабаб, қироличанинг синглиси ва унинг оиласи паст даражадаги таъминот тизимига тушиб қолади. Шунга ҳам кўп жанжаллар бўлган.

Винздорлар оиласида “ҳалқни қонини сўриб, текин томоқ бўлиб яшаш” деган ўзларига нисбатан таҳқирлов жуда кўп ишлатилади. Оилада ҳар сафар янги бола туғилганда “яна битта текин томоқ туғилди” дейиш ҳам бор. Бу оила жамият олдида бошқача, ичкарида бошқача. Аслида, бу ҳам барча ҳокимиятларга хос урф...

Камолиддин Раббимов,
сиёсатшунос

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг