09:34 / 13.09.2022
1 081

Эрон Самарқандда ШҲТга аъзо давлат мақоми тўғрисидаги битимни имзолайди

Эрон Самарқандда ШҲТга аъзо давлат мақоми тўғрисидаги битимни имзолайди
15-16 сентябрь кунлари Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг (ШҲТ) саммитида Эрон расмий иштирокчи мақомини олди. Бу ҳақда душанба куни мамлакат ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Носир Канъоний маълум қилди.

Эроннинг расмий аъзо сифатида кириш жараёни якунланмоқда ва ташкилотнинг бўлажак саммитида Эрон Ислом Республикасининг Шанхай ташкилотига аъзо давлат мақомини олиш бўйича мажбуриятлари тўғрисидаги меморандум расман имзоланади", - деган Канъоний.

Эронни ШҲТга қабул қилиш ва Миср, Қатар ва Саудия Арабистонига мулоқот бўйича ҳамкор мақомини бериш тартиби 2021 йил сентябрь ойида Душанбеда бўлиб ўтган ШҲТ саммитида бошланган эди.

Ҳозирда ташкилотга Ҳиндистон, Қозоғистон, Хитой, Қирғизистон, Россия, Тожикистон, Покистон ва Ўзбекистон аъзо. Кузатувчи давлатлар - Беларус, Эрон ва Мўғулистон. Ҳамкор давлатлар: Озарбайжон, Арманистон, Камбоджа, Непал, Туркия ва Шри-Ланка.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг