12:33 / 13.09.2022
1 214

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги янги тўқнашувга нима сабаб бўлди?

Озарбайжон ва Арманистон ўртасидаги янги тўқнашувга нима сабаб бўлди?
Кечаси Озарбайжон Мудофаа вазирлиги Арманистон билан чегарада можаро ва тўқнашувлар авж олгани ҳақида хабар берди. Озарбайжон ва Арманистон томондан келаётган хабарларга қараганда, тўқнашувлар кенг кўламли характерга эга.

Сўнгги бир ой давомида Арманистон қуролли кучларининг Лочин ва Калбажар туманлари йўналишида провокациялари тез-тез учраб, улар Озарбайжон армиясининг позицияларини ҳам ўққа тутган. Бундай ҳолатлар янада шиддатли ва тизимли бўла бошлади.

Бундан ташқари, Арманистон қуролли кучларининг қўпорувчилик ва разведка гуруҳлари томонидан Озарбайжон ҳудудига бир неча бор бостириб киришга уринишлари фош этилди. Бироқ озарбайжон бўлинмаларининг ҳушёрлиги туфайли бу уринишлар барбод бўлди.

Сўнгги пайтларда кузатувчилар Озарбайжон чегараларида Арманистондан ҳужум қуроллари, оғир артиллерия ва шахсий таркиб тўпланганини қайд этишган. Бундан ташқари, Арманистоннинг юқори мартабали мулозимларининг баёнотларига қарамай, Россия тинчликпарвар кучлари томонидан вақтинча назорат қилинадиган Озарбайжон ҳудудларида Арманистон қуролли кучларининг шахсий таркиби ва ҳарбий техникаси мавжуд бўлиб қолмоқда. Қолаверса, улар ноқонуний арман қуролли гуруҳлари билан ҳамкорликда фаолият олиб боради.

Мудофаа вазирлигининг сўнгги маълумотларига кўра, Арманистон қуролли кучларининг диверсион гуруҳлари тунги вақтда тоғли ерлар ва дараларда турли йўналишларда Озарбайжон армияси бўлинмалари позициялари ва таъминот йўллари орасидаги ҳудудларни миналаш ишларини амалга оширган.

Бу эса Озарбайжон Қорабоғ ва Шарқий Зангезурда 30 йиллик ишғол натижаларини бартараф этишда давом этаётган ва миналардан тозалаш бўйича кенг кўламли ва мураккаб гуманитар миссияни амалга ошираётган бир пайтда рўй бермоқда.

Шубҳасиз, Арманистон ҳарбий-сиёсий раҳбарияти бундай ҳарбий саргузаштлари билан минтақада кескинликни келтириб чиқаришга, тинчлик битими бўйича музокараларни бузишга, уч томонлама келишув бўйича мажбуриятларни бажаришдан қочишга ҳаракат қилмоқда. Бундан ташқари, Арманистон томони Озарбайжоннинг Қорабоғ ва Шарқий Зангезурдаги қурилиш ишларини бузишга уринмоқда. Шундай қилиб, мавжуд вазият учун бутун жавобгарлик фақат Арманистоннинг ҳарбий-сиёсий раҳбариятига юкланади.

Мудофаа вазирлигидан олинган маълумотларга қараганда, Озарбайжон армияси Арманистон провокацияларининг олдини олиш, шунингдек, мамлакат ҳудудий яхлитлиги ва суверенитетига таҳдидларни бартараф этиш учун барча зарур чораларни кўрмоқда.

Арманистоннинг янги провокациялари чегара яқинида хавфсиз ҳудуд яратиш масаласини долзарблаштирди. Акс ҳолда Арманистоннинг провокациялари давом этади. Можаронинг навбатдаги авж олиши Озарбайжоннинг Арманистон билан тинчлик битими тузишга уринишлари фонида юз бермоқда.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг