14:27 / 13.09.2022
1 615

Рамзан Қодиров Делимханов бошчилигидаги «сара жангчилар» фронтга қайтганини маълум қилди

Рамзан Қодиров Делимханов бошчилигидаги «сара жангчилар» фронтга қайтганини маълум қилди
Фото: Видеодан скриншот
Россиянинг Чеченистон республикаси раҳбари Рамзан Қодиров рус аскарлари Харкивдаги Изюм, Купянск ва Балаклияни ташлаб қочгани фонида мамлакат Мудофаа вазирлигини танқид қилди. Қодиров бу борада ўз каналида аудиохабар эълон қилди.

«Мен Мудофаа вазирлиги каби стратег эмасман, доим ҳақиқатни гапираман: хатоларга йўл қўйилди, умид қиламан, улар бундан хулоса чиқаришади. Агар бугун-эрта ўзгариш бўлмаса, мен Мудофаа вазирлиги ва мамлакат раҳбариятига алоқага чиқиб, уларга вазиятни тушунтиришга мажбур бўламан. Вазият жуда қизиқарли ва ҳайратланарли», дейди Чеченистон раҳбари.

Қодиров ҳарбийлар «шаҳарни топшириши»да ҳеч кимни айблай олмаслиги, чунки Мудофаа вазирлиги сиёсатини тушунмаслигини айтган. Унинг сўзларига кўра, вазирлик расмийлари украиналикларнинг ҳужумини кўриб турган бўлса-да, бу борада ҳеч нима демаган.

«Нега бундай қилинди? Нега [шаҳар] топширилди? Бу ишлар нега қилингани тушунтирилиши керак. Россия хоҳлаганда бир қадам ҳам ортга қадам ташламасди. Бу учун уларда алоҳида одамлар тайёрланмаган эди. Биз доим қандай отаётганимиз, қандай олаётганимиз, қандай йўқ қилаётганимизни кўрсатамиз. Бошқа томонни ҳам кўрсатиш керак», дейди у.

Қодировнинг сўзларига кўра, Россия аскарлари шаҳарлар ва қишлоқларни «топшираётгани»нинг яхши томони ҳам бор. Чунки Украинага «Ахмат» полки махсус кучларининг учта батальони юборилган. Улар Украина ҳудудида «махсус ҳарбий амалиёт» (Россияда урушни шундай аташади) ўтказади.

«Мен, Рамзан Қодиров, расман маълум қиламанки, бу барча шаҳарлар қайтиб олинади. У ерда аллақачон бизнинг йигитлар, бу иш учун тайёрланган йигитларимиз боришган. Яна 10 минг жангчилар боришга тайёр. Ва биз келажакда Одессагача борамиз», деган Қодиров.

12 сентябр куни Рамзан Қодиров ўзининг Telegram-каналида яна бир неча видеолар жойлади. Улардан бирида Россия Думаси депутати Адам Делимханов бошчилик чечен ҳарбийлари Украинада бўлиб тургани айтилган мурожаат акс этган. Видеода депутат Делимханов Херсонда экани, чечен аскарлари Украинани «нацизмдан тозалаш»га тайёрлигини айтади. Унинг сўзларига кўра, 10 минг нафар чеченистонлик ҳарбийлар Запорижжя, Херсон ва «ДХР»га борган.

«Харкивдаги баъзи шаҳарлар нацистлар, шайтонлар томонидан эгалланган. Биз сизларга Мариуполда бўлгани каби кўрсатиб қўямиз. Шундай экан, биздан сюрпризлар кутиб қолинг. Биз бутун фронт бўйлаб ҳаракат қилиб, Украинани озод қиламиз», деган Делимханов.

Қодиров видеога изоҳ ҳам ёзиб қолдирган. Унинг айтишича, депутат Делимханов бошчилигидаги «элит жангчилар»га Украинанинг Мариупол, Северодонецк, Лисичанск ва Попасная шаҳарлари «озод қилингани»дан сўнг Путин томонидан таътил берилганди. Энди эса улар яна фронтга қайтган.

Аввалроқ Рамзан Қодиров Россия Украинада «махсус ҳарбий амалиёт» олиб бораётгани сабаб Чеченистондаги ҳеч қайси куч ишлатар тизим ходимлари дам олишга ҳаққи йўқлиги, бу вақтда дам олиш ҳақида ўйлаб бўлмаслигини айтган эди.

Рамзан Қодиров, Адам Делимханов, Ахмат полки, Харкив Россия ва Украина уруши

arenda kvartira tashkent

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг
Янгиликлар » Дунё » Рамзан Қодиров Делимханов бошчилигидаги «сара жангчилар» фронтга қайтганини маълум қилди