
Фото: Anadolu agency
АҚШ маъмурияти вакили Жон Кирби Киевнинг ҳарбий муваффақиятларини жиддий деб атади ва Украинага ёрдамни давом эттиришга ваъда берди. Унинг сўзларига кўра, Путин учун Украинадаги муваффақиятсизликлар кўламини руслардан яшириш тобора қийинлашиб бормоқда.
Россия президенти Владимир Путин учун Россиянинг Украинадаги муваффақиятсизликлари даражасини руслардан яшириш тобора қийинлашиб бормоқда. Бу ҳақда 12 сентябр, душанба куни Американинг CNN телекомпаниясига берган интервьюсида АҚШ Миллий хавфсизлик кенгашининг стратегик алоқалар бўйича координатори Жон Кирби маълум қилди. У Украина армиясининг Харкив областидаги сўнгги ҳарбий муваффақиятларини жиддий деб атади, аммо буни Украинадаги урушнинг асосий бурилиш нуқтаси деб атамади.
«Украина қўшинларининг жадал олдинга силжишини бугун катта бурилиш нуқтаси деб аташимиз мумкинми ёки йўқми, билмайман, аммо Украинанинг ҳарбий ҳисоботлари жиддий эканлиги аниқ. Биз украиналикларни кейинги муваффақиятларга эришиш учун зарур воситалар ва ресурслар билан таъминлашда давом этамиз», - деб ваъда берди Кирби.
Аввалроқ Украина президенти Володимир Зеленский сентябр бошидан бери Украина ўз назорати остидаги мамлакат шарқи ва жанубидаги 6 минг квадрат километр ҳудудни қайтариб олганини маълум қилганди. Жон Кирби украиналиклар қанча ҳудудни қайтарганини аниқ баҳолашдан тийилди, бироқ УҚК операциялари «русларга таъсир кўрсатганини, уларни чекинишга, ҳудудни тарк этишга ва украиналиклар олға силжиётган ҳудудларни ташлаб кетишга мажбур қилганини» таъкидлади.
Жон Кирби Украинадаги Россия ҳарбий контингенти аҳволи ҳақида гапириб, рус аскарлари уруш бошиданоқ жанговар мувофиқлаштириш, яхши қўмондонлик ва руҳий ҳолат кучсизлигидан азият чекканини билдирди. «Улар ҳатто дастлабки бир неча ҳафта ичида Киев ва унинг атрофидаги жанглардан қочиб кетишди», деб эслайди Оқ уй вакили.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар