Фото: LETA
Украина Қуролли кучлари стратегик коммуникациялар бошқармаси маълум қилишича, Харьков вилоятининг Купянск шаҳри яқинида «катта эҳтимол билан» Эронда ишлаб чиқарилган зарбдор учувчисиз учар қурилма уриб туширилган, деб ёзади Meduza.
"Дрон қанотидаги элементлар ташқи кўринишининг таҳлили Украина Қуролли кучлари биринчи марта Эрон учувчисиз учар қурилмасини йўқ қилганини даъво қилиш имконини беради. Гап узоқ масофали Shahed-136 камикадзе дрони ҳақида бормоқда", — дейилади бошқарма хабарида.
13 сентябрь куни эрталаб Украина Қуролли кучлари офицери Twitter’да Купянск яқинида уриб туширилган дрон суратини эълон қилган. Дронда кириллча «М214 Геран-2» ёзувини кўриш мумкин, «бироқ ташқи кўринишидан корпус Эроннинг узоқ масофали зарбдор Shahed-136 камикадзе дрони билан бир хил».
Август ўрталарида, The Washington Post’нинг АҚШ разведкасидаги манбаларига кўра, Россия Эрондан Украинадаги уруш учун зарбдор дронларнинг биринчи партиясини қабул қилиб олган. Россияга, разведка маълумотларига қараганда, душман мудофаасидаги радарлар ва артиллерияга ҳужум қилишга қодир Mohajer-6 ва Shahed сериясидаги икки хил учар қурилмалар юборилган. Эрон уларни етказиб берганини рад этди. Кремлда бу ҳақдаги маълумотлар дезинформация деб аталди.
Сентябрда The New York Times газетаси ва бошқа Ғарб ОАВлари АҚШ разведкасига таяниб, Россия Шимолий Кореядан миллионлаб артиллерия снарядлари ҳамда кичик ва ўрта масофали ракеталар сотиб олаётгани ҳақида ёзди.
Эрон дрони, Украина, М214 Геран-2, Shahed-136 Россия ва Украина уруши “Замин” янгиликларини “Facebook”да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Иммунитетни кўтариш учун 6 та энг яхши витамин
НАТО собиқ қўмондони: “Путин Украинанинг тахминан 20 фоизини қўлга киритади”
Фронтдаги вазият: Россия ҳарбийлари Курск областида қарши ҳужумга тайёрланмоқда
Украина ҚК бош қўмондони: “Фронтдаги вазият мураккаб ва кескинлашиши мумкин”
Трамп Путинга қўнғироқ қилиб, Украинадаги урушни муҳокама қилди
Россия Курск вилоятидаги ҳудудларини қайтариб олишга 50 минг ҳарбий тўплади
АҚШ Исроилга пули тўланган бульдозерларни бермади
Трампнинг ўғли Зеленский яқин орада «нафақадан» маҳрум бўлишини ёзди