2 669
«Путин истакларининг қурбони бўлманг». Украина Қуролли кучлари Марказий Осиё аҳолисига мурожаат йўллади

Кадр: Telegram
Украина Қуролли кучлари стратегик алоқа департаменти вакиллари Марказий Осиё аҳолисига мурожаат билан чиқди. Уларнинг Марказий Осиё аҳолисига қилган мурожаатида Ўзбекистон ва бошқа Марказий Осиё мамлакатлари аҳолисидан уйда қолиб, ўз ватанлари фаровонлиги учун хизмат қилишлари сўралган.
- Ўзбекистон фуқаролари, бошқа буюк туркий халқлар вакиллари, сизлар Россия томонидан Украинага урушга бориб, Путиннинг хоҳиш-истаклари йўлида ўзингизни қурбон қилманг. Уйда қолинг ва мамлакатингизга хизмат қилинг, — дейилади СтратCом баёнотида.
Қуролли кучлар хабарида, шунингдек, ўзбекистонлик ёлланма аскар асир олингани маълум қилинган. Унга кўра, М. Аҳмедов 22 ёшда бўлиб, миллати — ўзбек, фуқаролиги — Ўзбекистон. Урушга миномётчи сифатида киришган. Унгача Москва университети талабаси бўлган. Қўлга олинган жойи — Украинанинг Харьков вилояти.
Маълумот учун, Украина бош разведка бошқармаси Россия Москва вилоятида Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғизистон фуқароларини Қуролли кучлар сафига жалб этаётгани ҳақида хабар берганди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар