08:42 / 14.09.2022
1 214

«Россия паспортини ихтиёрий равишда олган украиналиклар давлатга хиёнатда айбланади» — Украина президенти девони маслаҳатчиси

«Россия паспортини ихтиёрий равишда олган украиналиклар давлатга хиёнатда айбланади» — Украина президенти девони маслаҳатчиси
Фото: «Iz.ru»
Украина президенти девонининг маслаҳатчиси Алексей Арестовичнинг маълум қилишича, ихтиёрий равишда Россия паспортини олган ва Россияни «фаол қўллаб-қувватлаган»лар жиноий жавобгарликка тортилади. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Унинг фикрича, бу ҳолатда энг яхши жазо — хиёнат учун қамоқ жазосидир.

2021 йилнинг февраль ойи ҳолатига кўра, Қримдаги 2,5 миллион Украина фуқароси Россия паспортини олди, деди Украинанинг вақтинча босиб олинган ҳудудларини реинтеграция қилиш вазири Олексий Резников (ноябрдан буён мудофаа вазири этиб тайинланган). 2022 йил май ойидан бошлаб эса Россия Федерацияси назорати остидаги Запорожье ва Херсон вилоятларида Россия паспортлари берила бошланди. Август ойида Запорожьенинг россияпараст маъмурияти аҳоли 6 мингта Россия паспортини олгани ҳақида хабар берган эди.

Украина бош вазири ўринбосари Ирина Верешчукнинг август ойида Strana.ua нашрига берган интервьюсида, Украинанинг Россия Федерацияси назорати остига ўтган ҳудудлари аҳолиси, агар уларни ҳамкорликда гумон қилиш учун асослар бўлмаса, Россия паспортини олиш учун жавобгарликка тортилмаслигини айтди. Унинг аниқлик киритишича, паспорт олиш учун давлат хизматчилари ва уруш бошида давлат хизматчиси бўлганлар, шунингдек, уларни паспорт олишга тарғиб қилган ва мажбурлаганлар жазоланади.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг