Фото: Украина президенти матбуот хизмати
Володимир Зеленский 14 сентябр куни Харкив областининг шу кунларда украин қўшинлари томонидан озод этилган Изюм шаҳрига келди. Украина президенти расмий телеграм-каналида Изюмда олинган суратлар жойлаштирилди.
«Одатда биз осмонга қараганимизда, доим мусаффоликни қидирамиз. Бугун эса юқорига қараб фақат бир нарсани — Украина байроғини қидирамиз. Бизнинг кўк-сариқ рангли байроғимиз босқиндан озод этилган Изюмда ҳам ҳилпирай бошлади. Украинанинг ҳар бир шаҳар ва қишлоғида шундай бўлади. Фақат бир йўналишда ҳаракатланамиз — олдинга ва ғалаба сари», — дея суратларга изоҳ қолдирган Зеленский.
Украина президенти Қрим ва босиб олинган бошқа ҳудудлар ҳам Украина таркибига қайтишига ишонч билдирди.
«Биз ишғол қилинган ҳудудлардаги, Қримдаги одамларга хабар юборишимиз керак. Улар бизнинг одамларимиз. Бу фожиа – саккиз йил олдинги оккупация. Албатта, бу вақт кўпларни, айниқса болаларни ўзгартирган. Уруш фақат қурол билан олиб борилмайди. Ахборот уруши билан ҳам одамларга ҳужум қилинади. Россия телевидение билан, бошқа медиа воситалари билан ҳужум қилмоқда.
Менинг номам шундайки – биз қайтамиз. Улар бу саккиз йил мобайнида ташвиқот телевидениесидан нималарни эшитишгани аҳамиятга эга эмас. Биз биламизки, ҳақиқат биз томонда», деган Зеленский журналистларга мурожаат қилиб.
У ҳозирча бу қачон рўй беришини аниқ айта олмаслиги, чунки буни ҳозир ҳеч ким билмаслигини қайд этган. «Аммо биз борамиз, чунки бу бизнинг еримиз ва бизнинг халқимиз», дея якунлаган у.
Володимир Зеленскийнинг ҳарбий либосидаги шевронда шундай ёзилган: Украина ёки ўлим
Изюм Россия қўшинлари томонидан апрел ойи бошида эгаллаб олинганди. Украина қуролли кучлари сентябр ойи бошида Харкив областида бошланган йирик қарши ҳужум давомида ушбу шаҳарни озод этди. Изюм расмийларига кўра, шаҳар учун жанглар ва истило вақтида тинч аҳоли вакилларидан камида минг киши ҳалок бўлган, бундан ташқари ўз вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмагани туфайли ҳам кўплаб одамлар жон берган.
Зеленский, Изюм, Харкив, Қрим Россия ва Украина уруши «Замин» янгиликларини «Вконтакти»да кузатиб боринг
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми?
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар
Халқаро жиноят суди Исроил бош вазири Нетаньяхуни ҳибсга олишга ордер берди
22 ноябрь куни Cobalt автомобилига шартнома очилиши эълон қилинди
“Ҳизбуллоҳ” бир суткада Исроилга қарши 20 га яқин ҳарбий амалиёт ўтказди
Хонанда Рухшона уйланмаган йигитга турмушга чиққани ҳақида сўзлаб берди
Қозоғистон Украина атрофидаги вазият туфайли ҳарбий ва фуқаролик объектлари хавфсизлигини кучайтирди
Рамзан Қодиров Ғарб давлатларига ҳужум қилишга чақирди: “Ҳақиқий уруш қандайлигини ҳис қилишсин”
Диний қўмита Умра зиёратини ташкил қилиш учун 12 та турфирмага лицензия берди
Чехия юзлаб мактаблардаги портлаш таҳдидларида россиялик жосусларни айблади