
Фото: CNN
Яна бир россиялик тадбиркор, корпорациянинг топ менежери Иван Печорин Владивостокда ўлик ҳолда топилди, бу россиялик раҳбарлар орасида сирли ўлимлар рўйхатининг охиргиси. Бу ҳақда CNN хабар бермоқда.
- 2022 йил 12 сентябрь куни бизнинг ҳамкасбимиз, Узоқ Шарқ ва Арктикани ривожлантириш корпорациясининг авиация саноати бўйича бошқарувчи директори Иван Печориннинг фожиали ўлими ҳақида маълум бўлди, — дейилади компания душанба куни эълон қилган баёнотда.
Хабарларга кўра, Владивосток маъмурияти Береговоe қишлоғи яқинида жасад топилганини маълум қилган. Печорин 10 сентябрь куни Владивостокдаги Игнатев бурни яқинида чўкиб кетган.
Печорин январь ойи охиридан бери ўз жонига қасд қилиш ёки номаълум бахтсиз ҳодисаларда ҳалок бўлган камида тўққизинчи таниқли россиялик бизнесмен бўлиб, улардан олтитаси Россиянинг иккита йирик энергетика компанияси билан боғлиқ.
Бу олтитадан тўрттаси Россия давлат энергетика гиганти «Газпром» ёки унинг шўъба корхоналаридан бирига, қолган иккитаси эса Россиянинг энг йирик хусусий нефть ва газ компанияси «Лукойл» билан боғлиқ эди.
Йил бошида компания ноодатий жамоатчилик позициясини эгаллаб, Россиянинг Украинадаги урушига қарши чиқди, қурбонларга ҳамдард бўлишга ва можарога барҳам беришга чақирди.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар