08:00 / 15.09.2022
1 752

Росгвардия Запорожье вилоятида Украина ҚКнинг 130дан ортиқ агентларини қўлга олди

Росгвардия Запорожье вилоятида Украина ҚКнинг 130дан ортиқ агентларини қўлга олди
Росгвардия Херсон ва Запорожье вилоятларида Украина кучлари ва ҳарбийлари фаолиятига алоқадор бўлган 130 дан ортиқ кишини қўлга олди. Бу ҳақда Росгвардия матбуот хизмати хабар берган.

Росгвардиячилар Херсон ва Запорожье вилоятларида миллатчилик ташкилотлари, Украина Хавфсизлик хизмати ва Украина Қуролли кучлари фаолиятига алоқадор бўлган 130 дан ортиқ одамни қўлга олди, 10 та қурол ва ўқ-дорилар яширилган махфий жой топилди”, дейилади хабарда.

Қўшимча қилинишича, хусусан, хорижда ишлаб чиқарилган NLAW танкга қарши тизимлари, 82 миллиметрли миномёт, иккита 14,5 миллиметрли Владимиров оғир пулемётлари, шунингдек, 16 мингдан ортиқ ўқ-дорилар мусодара қилинган. Бундан ташқари, 4,5 килограмм наркотик моддалар ҳам мусодара қилинган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг