
Киевда Украина президенти Владимир Зеленский ўтирган автомобил ва эскорт машиналари ЙТҲга учради, деди давлат раҳбари матбуот котиби Сергей Никифоров.
Никифоров ижтимоий тармоқларда «Киевда енгил автомобил Украина президенти ва ҳамроҳлик қилувчи машиналар билан тўқнашиб кетди», деб хабар берди. Матбуот котибининг сўзларига кўра, «Зеленскийга ҳамроҳ бўлган шифокорлар» енгил автомобил ҳайдовчисига тез ёрдам кўрсатиб, сўнг уни тез ёрдамга топширган.
Никифоровнинг сўзларига кўра, Зеленский «шифокор кўригидан ўтган, жиддий жароҳатлар аниқланмаган».
«ЙТҲнинг барча жиҳатлари ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан ойдинлаштирилади», дейди у.

Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босингМавзуга оид янгиликлар