18:56 / 15.09.2022
1 320

Сурхондарё ҳокимлиги Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборди

Сурхондарё ҳокимлиги Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юборди
Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
Сурхондарё вилояти ҳокимлиги томонидан Афғонистоннинг Балх вилоятида жойлашган Ҳайратон шаҳридаги оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларга инсонпарварлик ёрдами етказиб берилди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Муродбек Давлатов маълум қилди.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан 58 тонналик зарур озиқ-овқат маҳсулотларидан иборат инсонпарварлик юклари Афғонистоннинг Балх вилояти шимолидаги Калдор туманида оғир ижтимоий шароитда яшаётган 420 та оилага етказиб берилганлиги тўғрисида хабар берилганди.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
14 сентябрь куни Сурхондарё вилояти ҳокимлиги ва Ўзбекистоннинг Мозори Шарифдаги консуллиги вакиллари томонидан мазкур беғараз ёрдамнинг иккинчи босқичи доирасида 24 тоннадан иборат инсонпарварлик юклари қўшни мамлакатнинг Балх вилояти Ҳайратон шаҳрида оғир ижтимоий шароитда яшаётган оилаларга ҳам етказиб берилган.

Фото: Сурхондарё вилояти ҳокимлиги
120 та оилага мўлжалланган 8 турдаги зарур озиқ-овқат маҳсулотлари (50 килограммдан ун, 25 килограммдан гуруч, 10 килограммдан шакар, 10 литрдан ёғ, 10 банкадан тушонка, 10 банкадан мураббо, 2 қутидан макарон, 2 қутидан лапша) Ҳайратон шаҳри маъмурияти раҳбари Халиуллоҳ Форуқий, Афғонистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамда ташқи ишлар вазирлиги вакиллари иштирокида фуқароларга топширилган.

Бундан ташқари, 11 сентябрь куни ҳам Шўртепа тумани Тукай аҳоли пунктида ушбу туманда яшовчи 420 та муҳтож оилага мўлжалланган жами 58 тонна озиқ-овқат маҳсулоти тарқатилган. Тадбирда туман ҳокими Алламурод Полвон ва оқсоқоллар, Афгонистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги вакиллари қатнашган.

arenda kvartira tashkent
Ctrl
Enter
Хато топдИнгизми
Иборани ажратиб Ctrl+Enter тугмасини босинг